Эронлик меҳмонлар Бухорода
Эрон Ислом Республикаси Ҳамадон вилояти губернатори Алиризо Қосимий Фарзод бошчилигидаги делегация аъзолари кўҳна ва боқий Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Шаҳриёров ҳамда Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носировлар билан учрашди.
Ўзаро самимий руҳда ўтган мулоқот давомида Бухоронинг тарихи, маданияти, маданий мерос объектлари, бугунги кундаги салоҳияти, ижтимоий ва иқтисодий йўналишлардаги ютуқлари, ташқи савдо айланмаси ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми тўғрисида атрофлича маълумот берилди. Шунингдек, Бухоро шаҳрининг туризм соҳасидаги имкониятлари, меҳмонхона хўжалиги ва туризм хизматлари кўрсатиш йўналишидаги натижалар хусусида сўз борди. Шу билан бирга Ҳамадон вилояти ишбилармон вакиллари билан ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди.
[gallery-15399]
Ҳамадон вилояти делегацияси вакиллари самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Икки вилоят ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун барча имкониятлар ишга солиниши таъкидланди.
Эрон Ислом Республикаси Ҳамадон вилояти делегацияси аъзолари Бухоро давлат тиббиёт институти фаолияти ҳамда Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишди.
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.