Эронга келишув учун охирги муддат белгиланди
АҚШ, Франция, Германия ва Буюк Британия Эрон билан ядровий келишувга эришиш учун охирги муддат сифатида август ойи охирини белгилашга қарор қилди. Акс ҳолда Ислом Республикасидан илгари олиб ташланган санкция қайта тикланади. Ушбу маълумотни "Axios" портали тарқатган.
Нашр ёзишича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳамда Франция, Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот чоғида шунга келишиб олган.
Агар шу муддатда янги келишувга эришилмаса, уч Европа давлати БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциясини қайта тиклаш механизмини фаоллаштириш ниятида.