Ғазодаги вазият

Бир неча ойдан буён тўхтаб қолган Ғазо сулҳи бу ҳафта охирига келиб яна эътибор марказига тушди.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувни муҳокама қилиш учун  Моссад раҳбари Давид Барнеа бошчилигидаги делегацияни Қатарга юборган. ҲАМАС ҳам келишув шартлари бўйича қайта кўриб чиқилган таклифларни қабул қилди. Шундай қилиб, илк бор Ғазодаги урушни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича реал келишувга эришиш имконияти пайдо бўлмоқда.

ҲАМАС Байден тақдим этган режа бўйича тўлиқ ўт очишни талаб қилмаяпти. Аммо гуруҳнинг янги шартларига кўра, Исроил аскарлари Ғазонинг Миср билан жанубий чегараси бўйлаб ва Ғазо ҳамда Миср ўртасидаги Рафаҳ ўтиш жойидан чиқиб кетиши керак.

Байден ва Нетаняҳу 4 июл куни телефон орқали суҳбатлашиб, гаровга олинганлар ва сулҳ музокараларини муҳокама қилган. Нетаняҳуга кўра, ҳар қандай вазиятда ҳам ҲАМАС йўқ қилиниши керак.

Маҳаллий хабарларга кўра, ушбу ҳафта Исроил армиясининг Шарқий Хон Юнус ҳудудидаги аҳоли уйларини ўққа тутиши оқибатида ўнга яқин одам ҳалок бўлган. Яҳудий давлати аскарлари ғазоликларнинг Хон Юнусдан чиқиб кетиш ҳақидаги буюруғидан сўнг 250 мингга яқин киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

“Биз қаерга боришимизни билмасдик, янги чодир сотиб олишга пулимиз йўқ эди. Тунни кўчада ўтказишга мажбур бўлдик ва яна уйга қайтишга қарор қилдик. Нима бўлса бўлди, энди йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ”, деган маҳаллий аҳоли.

Тинч аҳоли қаерга боришни билмайди. Ғазода бошпана топиш мумкин бўлган хавфсиз жойнинг ўзи йўқлиги айтилмоқда. Шунингдек, Ғазо бўйлаб портламай қолган бомбалар сочилиб ётибди. БМТнинг Миналар билан курашиш хизмати хабарига кўра, бомбаларнинг қарийб 10 фоизи техник носозликлар сабаб портламай қолиши мумкин.

Ғазо халқининг 96 фоизи озиқ-овқат билан таъминланмаган. Жами ҳисобда 495 мингдан ортиқ одам очликдан азият чекмоқда. Октябрдан буён Исроил ҳужуми оқибатида қарийиб 38 минг киши ҳалок бўлган.  Исроил эса эгалланган Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун турар жой бинолари қуришни аллақачон режалаштирмоқда.

3 июл куни Исроил Ғарбий соҳилда оккупация қилинган 1270 гектар ерни расман Яҳудий давлатига тегишли деб эълон қилди. Бу сўннги 30 йил ичида эгалланган энг катта ҳудуддир.

“Эски дўстлар” учрашуви

Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Россия раҳбари Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзинпин учрашди. Қозоғистоннинг Остона шарида бўлиб ўтган саммитда сўзга чиққан икки етакчи ташкилотнинг Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Ҳиндистон, Эрон ва янги аъзоликка қабул қилинган Беларусни эътироф этишди.

«ШҲТ адолатли кўп қутбли дунё тартибининг асосий устунларидан бири сифатида ўз ролини кучайтирмоқда. Бироқ бу ҳамкорлик ҳеч кимга қарши эмас, биз ҳеч қандай блок ёки иттифоқ яратмаяпмиз, фақат халқларимиз манфаатларини кўзлаб иш қиляпмиз», — деди Россия раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, Россия ва Хитой ҳар томонлама шериклик ва стратегик ҳамкорликнинг энг яхши даврини бошдан кечирмоқда.

Ўз навбатида, Хитой раиси халқаро вазият ва ташқи муҳит ҳақида гапириб, келажак авлод ҳам дўстлик ришталарини давом эттириш кераклигини айтиб, Си Цзинпин Владимир Путинни «эски дўст» деб атаган.

Путиннинг сўнгги вақтлардаги Хитой билан алоқалари Ғарб санкцияларидан сўнг ўзини ёлғиз кўрсатмасликка ҳаракат қилмоқда.

Путин саммит чоғида Саудия Арабистони ва Миср билан бирга саммитда кузатувчи давлатлар қаторида бўлган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан ҳам учрашди. Туркия Москва билан яқин савдо ва молиявий алоқаларга эга НАТО аъзоси бўлиб, ўзини Россия — Украина урушида воситачи сифатида кўрсатиб келади.

Туркия президенти Путинга Туркия Россия ва Украина ўртасида давом этаётган урушни аввал ўт очишни тўхтатиш, кейин эса тинчлик йўли билан тугатиш учун консенсусга асос яратиш мумкинлигини айтган. Кремл матбуотининг айтишича, Эрдоған Россия — Украина можаросида воситачи бўла олмайди.

Шунингдек, ушбу саммитда Беларус ташкилотга расман аъзолик мақомини олди.

Орбаннинг “юриши”

Европа Иттифоқи аъзоси Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бир ҳафта ичида ҳам Зеленский ҳам Путин билан учрашди. Алянс ичидаги Россиянинг “дўсти” деб қараладиган Орбан Украинага ёрдам кўрсатишга қаршилик қилиб келади. Унинг Киевга ташрифи ҳам мажбурликдан бўлган бўлиши мумкин. Чунки Венгрия ЕИга раислик қилмоқда ва Зеленский билан учрашмаслик мамлакат обрўсига зарар келтириши турган гап.

Зеленский билан мулоқотнинг асосий мавзуси тинчлик ўрнатиш имкониятлари ҳақида бўлган. Орбан Зеленскийга Украинада ўт очишни тўхтатиш шартларини таклиф қилган. Аммо у буларни рад этгани маълум. Венгрия Бош вазири эса ўзини Европа қитъаси вакили эканлигини ва бунга фақат Россия билан музокаралар орқали эришиш мумкинлигини тушунтирган.

Шунингдек, бош вазир 5 июл куни Путин билан кўришиб, Украина инқирозининг ҳал қилиш йўлларини қидириш кераклигини таъкидлаган. Орбан Москвага иттифоқ вакили эмас, балки, шахсий мақомда келганини қўшимча қилган.

Дунёда сайловлар

Буюк Британиядаги умумий сайловларда Кир Стармернинг Лейбористлар партияси кўпчилик ўрин билан ғалаба қозонди.  

Қайд этилишича, сайловда лейбористлар камида 326 ўринга эга бўлди. Бу эса Вакиллар палатасида зарур бўлган 320 ўриндан кўп деганидир. Ушбу ғалаба Стармерни Буюк Британиянинг навбатдаги Бош вазири бўлиш йўлидаги энг катта қадамдир.

2022 йил 25 октябридан бери Бирлашган Қироллик бош вазири лавозимида ишлаётган Риши Сунакнинг Консерватив партияси тарихий мағлубиятга учради. Бу эса катта эҳтимол билан унинг лавозимидан «айрилиб» қолишини англатади. Консерваторлар Вакиллик палатасида атиги 131 та жойни эгаллай олишган.

Эронда президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди ва ислоҳотчи, Ғарб билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори Маъсуд Пезешкиён ғолиб бўлди.  

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/lZBPjneNdgI" title="Eronda yangi prezident, Gʻazo sulhi va Orbanning “yurishi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Пезешкиён 16,4 миллион овоз олган бўлса, унинг рақиби консерватив Саид Жалилий эса 13,5 миллион овоз тўплаган.

Шундай қилиб, Пезешкиён Эрон Ислом Республикасининг сайланган тўққизинчи президентига айланди.

69 ёшли Пезешкиён этник озарбайжон ҳисобланади. 2008 йилдан буён Мажлис депутати – 16 йил давомида спикер ўринбосари лавозимини ҳам эгаллаган.  

Кардиохирург, сиёсий фаолиятидан олдин у беш йил давомида Табриз тиббиёт фанлари университетини бошқарган. У сиёсатга 2000 йилларнинг бошида келган — 2001 йилдан 2005 йилгача соғлиқни сақлаш вазири бўлган.

Сардорбек Поёнов, Улуғбек Тўхтаев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эронда янги президент, Ғазо сулҳи ва Орбаннинг "юриши" (+видео)