Эронда 35 нафар покистонлик ҳалок бўлди
Эроннинг Язд шаҳрида покистонлик зиёратчиларни Ироққа олиб кетаётган автобус йўл-тарнспорт ҳодисасига учраган. Натижада 35 инсон ҳаётдан кўз юмиб, 15 киши оғир тан жароҳати олган.
Покистон радиоси хабар беришича, машинанинг тўхтатиш тизими ишламай қолган.
Президент Осиф Али Зардорий қурбонлар муносабати билан ҳамдардлик билдириб, Ташқи ишлар вазирлигига жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, қурбонлар жасадини ватанига етказиш бўйича кўрсатма берган.