Эрон ядровий дастурини тўхтатишга розими?
“The New York Times” нашри ёзишича, агар AҚШ Эронга нисбатан жорий қилган санкцияларини бекор қилса, Теҳрон ўз ядровий дастурини узоқ муддатга тўхтатишга рози бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Ислом Республикаси баллистик ракеталар бўйича ён бериш ниятида эмас, чунки мамлакатга келажакда ҳужумлар содир бўлган тақдирда уларни душмандан ҳимоя воситаси, деб билади.
Яқинда Ўмоннинг Маскат шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Aббос Aрагчи ва Қўшма Штатлар президенти вакили Стив Уиткофф ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Таъкидланишича, ушбу мулоқот 2025 йил июнь ойида Эрон-Исроил можаросининг очиқ босқичи туфайли юзага келган музокаралар жараёнидаги бир ойлик танаффусдан кейинги илк музокарадир. Шу кунгача Эрон ва AҚШ бешта маслаҳатлашув раундини ўтказган.
Г.Сатторова, ЎзА