Эрон разведка раҳбари Мажид Ҳодемий Исроил зарбаси оқибатида ҳалок бўлди
Исроил Эрон разведка хизматининг юқори martабали раҳбарини йўқ қилганини расман тасдиқлади. Бу Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги зиддиятни янги, хавфли босқичга олиб чиқмоқда.
Исроил ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршилик янги босқичга кўтарилди. Исроил Мудофаа вазири Израел Кац Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведка раҳбари Мажид Ҳодемий Исроил томонидан йўқ қилинганини расман эълон қилди.
Эрон “Tasnim” агентлиги хабар қилишича, Ҳодемий 6-aprel тонгида уюштирилган “террористик ҳужум” қурбони бўлган. ИИҚК қўмондонлиги ҳам унинг ҳалок бўлганини тасдиқлади. Вазир Кац бу амалиётни шарҳлар экан, Эрон раҳбариятига огоҳлантириш йўллади: “Эрон раҳбарлари ўзларини нишон сифатида ҳис қилишлари керак. Биз уларни қаерда бўлса ҳам бирма-бир топишда давом этамиз”.
Мажид Ҳодемий 2025-yil iyunидан шу лавозимда фаолият юритган. Унинг лавозимида аввалги раҳбар Муҳаммад Коземий ҳам Исроил зарбаси натижасида ҳалок бўлган эди.
Сўнгги ойларда Эрон ҳарбий ва разведка тизимида юқори martабали мулозимлар орасида шунга ўхшаш ҳодисалар қайд этилмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА