Эрон Президентининг илк хорижий ташрифи
Президент Масъуд Пезешкиён илк хорижий сафарини Бағдодга амалга оширди. Ироқ Бош вазири матбуот хизмати хабарига кўра, Эрон Ислом Республикаси раҳбарини пойтахт халқаро аэропортида ҳукумат бошлиғи – Муҳаммад Шиа Ас-Суданий кутиб олган.
Суданий Президент ва унга ҳамроҳлик қилаётган делегация аъзолари билан кенг қамровли музокара ўтказади. Етакчилар солиқ сиёсати, қишлоқ хўжалиги, табиий ресурслар, коммуникация, ижтимоий ҳимоя, ёшлар ва спорт, таълим, туризм, маданият, тарихий мерос, касб-ҳунар таълими соҳаларида келишув ва битимларни имзолаш маросимида иштирок этади.

Пезешкиённинг Президент Абдул Латиф Рашид, парламент спикери вазифасини бажарувчи Муҳсин Менделавий ва яна бир неча расмий билан учрашуви ҳам кутиляпти.
Б.Худойбердиев, ЎзА