Эрон президенти жиддий баёнот билан чиқди
“Al Jazeera” нашри ёзишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Маъсуд Пезешкиён мамлакат АҚШ, Европа ва Исроил билан “тўлиқ кўламли уруш” ҳолатида эканлигини таъкидлаган.
Пезешкиённинг айтишича, Эронга босим кенг қамровли бўлиб, иқтисодий, ҳарбий, сиёсий, ахборот ва куч воситаларини ўз ичига олади.
Етакчи ҳозирги вазиятни саккиз йиллик Эрон-Ироқ урушидан ҳам мураккаброқ деб таърифлаб, “биз Америка, Исроил ва Европа билан тўлақонли уруш ҳолатидамиз ва улар мамлакатимизнинг оёққа туришини исташмаяпти” деди.
Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари Эронни ядро қуролига эга бўлишга интилишда айбламоқда, Теҳрон эса бу даъвони бир неча бор рад этган.
С.Раҳимов, ЎзА