Эронлик шифокор ва сиёсатчи сифатида танилган Масъуд Пезешкиён 1954 йил 29 сентябрь куни мамлакат шимоли-ғарбида, Ғарбий Озарбайжон вилояти Меҳобод шаҳрида туғилган. Отаси озарбайжон, онаси курд миллатига мансуб.

Масъуд 1973 йил муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун Забол шаҳрига кетиб, айнан шу даврда тиббиётга қизиқа бошлаган. Хизматни тугатиб, туғилиб ўсган вилоятига қайтган. 1976 йил Табриз тиббиёт фанлари университетига ўқишга кириб, 1985 йил умумий тиббиёт факультетини тамомлаган.

1980-1988 йиллари давом этган Эрон – Ироқ уруши пайти Пезешкиён кўпинча фронтда тиббий гуруҳлар фаолияти учун масъул бўлган, ўзи ҳам шифокор сифатида ишлаган.

1993 йил Тиббиёт фанлари университети юрак жарроҳлиги факультетини тамомлаб, Табриз Шаҳид маъдани касалхонасида иш бошлади. 2000-2004 йиллар Муҳаммад Ҳотамий ҳукуматида Соғлиқни сақлаш, даволаш ва тиббий таълим вазири эди. 2013 йил президентлик сайловида қатнашиб, номзодини барвақт қайтариб олган. 2016-2020 йилларда парламент раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Масъуд Пезешкиён 2021 йилги сайловда яна номзодини илгари сурди, бироқ аризаси рад этилди. 2024 йилги навбатдан ташқари президентлик сайловида ниҳоят мақсадига эришди – иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Саид Жалилий билан бирга иккинчи босқичга ўтди ва 53 фоиздан кўп овоз тўплаб ғалаба қозонди.

Эрон – Туркия дўстлик жамияти аъзоси бўлган Пезешкиённинг рафиқаси гинеколог эди. 1993 йил у автоҳалокатда хотини ва бир фарзандидан айрилди. Шундан сўнг икки ўғли ва қизини ёлғиз ўзи катта қилди. Қизи Заҳро Пезешкиён Шариф технология университетида кимё бўйича магистр даражасини олган. Пезешкиён Табриздаги “Трактор” футбол клубига мухлислик қилади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрон Президенти Пезешкиён ҳақида нима маълум?