Эрон парламенти аъзолари Ўзбекистонга келди
Бугун Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлиси раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация юртимизга расмий ташриф билан келди. Юқори мартабали меҳмонни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов кутиб олди.

Ташриф давомида делегация аъзолари Олий Мажлис палаталари раҳбарлари билан учрашиши, Самарқанд, Бухоро шаҳарларидаги тарихий ва меъморий обидаларни зиёрат қилиши, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши режалаштирилган.

Музокараларнинг асосий қисми эртага — 13 июль куни бўлиб ўтади.
Мазкур учрашувлар ҳақида ЎзА батафсил маълумот бериб боради.
ЎзА