Эрон кузатув таҳдиди шароитида юқори лавозимли амалдорлар ақлли соат тақишини хоҳламаяпти
Эроннинг юқори лавозимли амалдорлари оммавий тадбирларда ақлли соат тақиб юриши жиддий танқидга сабаб бўлмоқда. Яъни, бундай қурилмалар хорижий разведка идоралари томонидан кузатув ва суиқасд учун қўл келишидан хавотир кучайган.
Бу ҳақда “Al Hadath” нашри эронлик консерватив сиёсий шарҳловчи Али Ғулҳаққийга таяниб хабар берган. Таҳлилчи сўзларига кўра, бундай гаджетдан фойдаланаётгани аниқланган амалдорлар орасида Суст мудофаа ташкилоти раҳбари Ғулом Жалолий, муҳим инфратузилмани кибер ҳужумдан ҳимоя қилиш учун масъул шахс Ризо Фароҳий ва Олий Раҳбар маслаҳатчиси Али Шамхоний ҳам бор.
Таъкидланишича, “GPS, Bluetooth”, “Wi-Fi”, микрофон ва сенсор билан жиҳозланган замонавий ақлли соатлар геолокация маълумотини узлуксиз равишда узатиш ва уланган телефон орқали аудио оқимни ушлаб қолиш имконини беради.
Амалдаги қоида Ислом Республикаси давлат хизматчисига жамоат тармоғига кириш имконига эга қурилмадан фойдаланиш қатъиян тақиқланган.
Исроилнинг Ливандаги кенг кўламли “пейжер ҳужуми”дан кейин Эронда ҳам ички мунозара кучайган. Жамоатчилик ва консерватив доиралар Исроил томонидан эҳтимолий маълумот ўғирлаш ва суиқасдга уриниш ҳолатларининг олдини олиш учун мамлакат юқори раҳбарияти орасида “рақамли гигиена” устидан қатъий назорат ўрнатиш талаб қилинмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА