Эрон билан можаро АҚШга қимматга тушмоқда(ми)?
“NBC News” маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий кампанияси қиймати Пентагон томонидан расман эълон қилинган рақамлардан анча юқори. АҚШ ҳукуматининг ички ҳисоб-китобларига кўра, можаронинг умумий қиймати аллақачон 80-100 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Таъкидланишича, расмий ҳисоб-китоблар асосан ишлатилган ўқ-дорилар нархини ўз ичига олади. Ҳарбий иншоотларни тиклаш, инфратузилмани таъмирлаш ва шикастланган ускуналарни алмаштириш харажатлари эса деярли эътиборга олинмайди.
Конгресс маълумотларига кўра, зиддият пайтида 40 дан ортиқ самолётлар, жумладан, “F-15E Strike Eagle” ҳамда “F-35A Lightning II” қирувчи самолётлари, “A-10 Thunderbolt II” ҳужум самолётлари ва “KC-135” ёқилғи қуйиш самолётлари шикастланган. Уларни таъмирлаш ва баъзи ҳолларда алмаштириш учун қўшимча миллиардлаб доллар керак бўлади.
С.Раҳимов, ЎзА