Бугунги кунда фуқаролар ва тадбиркорлар ердан фойдаланишлари учун аукционда иштирок этиб, ерни тегишли тартибда сотиб олишлари мумкин. Навоий вилояти Навбаҳор туманилик Л.Қ. бундан бехабар кўринади.

Хабари бўлганида 40 сотих ерга ўзича нарх белгилаб сотишга уринмасди.

Фуқаролар Т.Р. ва М.М. Навбаҳор туманидан ер олиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни режалаштириб, оила тебратишни ният қилади. Ер излаб юришганида Навбаҳор туманида яшовчи фуқаро Л.Қ.ни учратиб қолади ва муаммосига ечим топгандай бўлади. Л.Қ. уларга 40 сотих ер борлигини айтиб, 75 миллион сўмга сотишини маълум қилади.

Т.Р. ва М.М. ерни бориб кўради ва ерга эгалик қилиш учун ҳужжати мавжуд ёки мавжуд эмаслигини суриштиради. Натижада ушбу ер майдони аукцион орқали сотишга қўйилгани маълум бўлади. Улар Л.Қ.нинг фирибгарлик йўли билан ерни сотмоқчи эканлигини билгач, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилади.

– Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.Қ. 40 сотих ерни сотиш учун Т.Р.дан 1700 АҚШ доллари ва 57 миллион сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади, – дейди Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси Авазжон Ибодов. – Судда Л.Қ. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-, 168-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбдор, деб топилди ва унга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Жабрланувчилар Т.Р. ва М.М.нинг судланувчига нисбатан даъвоси йўқлиги эътиборга олиниб, суд ҳукми билан Л.Қ.га ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, бир йил давомида ойлик иш ҳақидан 15 фоизини давлат ҳисобига тўлаб бориши белгиланди.

А.Бўриев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ернинг нархи қанча?