Президент топшириғидан сўнг

Президентимиз раҳбарлигида 2023 йил 21 ноябрда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тизимда учраётган салбий ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан муҳим вазифалар белгиланган эди. Шу асосида парламентнинг “Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, эндиликда ҳудудлардаги фойдаланилмаётган ва ноқонуний ўзлаштирилган ерлар, ер ижара шартномаси йўқлиги ва эгалигини тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги билан боғлиқ ҳолатлар маҳаллий Кенгашлар депутатларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади. Шу хулосалар бўйича қарорлар E-qaror электрон тизимида эълон қилинади. Ҳозир эса, ерга бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.

– Давлатимиз раҳбари йиғилишда соҳа ходимларига зарур тавсияларни берди, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Аҳроров. – Шуни алоҳида айтиш лозимки, ҳозир Тошкент вилоятида 179 минг гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Масалан, Чиноз туманида 6 минг 578, Бўка туманида 7 минг 830, Янгийўл туманида 4 минг 619 гектар ер майдони рўйхатга олинмаган. Ишчи гуруҳ ҳудудларда хатлов ишлари олиб бориб, бугунгача 5 минг 599 гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу йўналишдаги ишлар тизимли давом этмоқда.

Жорий йилда Тошкент вилоятида 18 минг гектар ер қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилади. Шундан 4 минг 249 гектари сувли, қолгани эса лалми ер майдонларидир. Бунинг эвазига жойларда 2 та ўрта ва 1 та йирик агрологистика марказлари ташкил этилади. Шунингдек, 3,8 минг гектар боғ ва 8,4 минг гектар токзор барпо этилади. Натижада 4,9 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 

Охирги пайтларда айрим тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан давлат балансидаги ер майдонларини ноқонуний ўзлаштириш, бино-иншоотлар қуриш ёки ҳужжатларни сохталаштирган ҳолда бошқа бир шахсга сотиш ҳолатлари учрамоқда. 

Хусусан, Кадастр агентлиги Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан 2023 йил давомида олиб борилган назорат тадбирларида жами 86 гектар ер майдонида қонунбузарлик содир бўлгани аниқланган. Шундан, 8 гектардан зиёд ер ноқонуний эгалланиб, ўзбошимчалик билан бинолар қурилган, 77 та ҳолатда 4 гектардан зиёд ер майдонида тегишли рухсатнома мавжуд эмас. Шу билан бирга, фойдаланилмаган 26 гектар ер давлат захирасига қайтарилган.

Ташкилотнинг туман бўлим раҳбари Ж.Ҳаққуловнинг айтишича, барча қонунбузарларга нисбатан судга даъво аризалари киритилган ва жарималар қўлланилган. Жойларда ерга эгалик ҳуқуқи борасида қонунчиликда кўзда тутилган талаблар юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ернинг ҳужжатлари бўлмоғи лозим