Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ерни қонуний ажратиш, ундан самарали фойдаланиш муносабатларини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларнинг аниқ ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида прокуратура органлари олдига аниқ вазифалар қўйилган.

Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли қарори билан Ўзбекистон Республикасининг “Ер тўғрисида”ги қонунининг бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича вилоят ҳудудий кенгаши ҳамда кенгаш ҳузурида ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланган. Айни пайтда соҳада қонунийликни таъминлаш борасида вилоят прокуратураси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

–Афсуски, жойларда ер ажратиш ва ундан фойдаланишда қонун бузилишлар, таниш-билишчилик, коррупция ҳолатлари ҳамон давом этмоқда, –дейди Бухоро вилояти прокурори ўринбосари Мэлс Раҳмонов. – Айниқса, шаҳарсозлик учун ер ажратиш ва ундан фойдаланиш соҳасида қатъий тартиб-интизом ва шаффофликни таъминлашга мутасадди раҳбарлар масъулият билан ёндашмаяпти. 2018 йил 1 июлдан бошлаб шаҳарсозлик фаолияти учун ерларни электрон аукцион савдолари орқали ажратиш белгиланди. Бироқ, жорий йилнинг 24 июнь ҳолатида 2 минг 245 та бўш ер участкалари “Yerelektron” ахборот тизимига киритилган бўлсада, аукцион савдоларига чиқарилмаган. Бундай ер участкалари Жондорда 401, Бухорода 196, Пешкуда 207, Ромитанда 237, Ғиждувонда 190, Бухоро шаҳрида 97, Когон шаҳрида 184 тани ташкил этаётир. Бу ҳолат ўз навбатида, турли суиистеъмолчиликларга шароит яратмоқда.

2020 йил ва жорий йилнинг ўтган 5 ойида 92,4 гектар ер участкалари аукцион орқали сотилмасдан, тўғридан-тўғри бериб юборилган. Шофиркон тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан туман тиббиёт бирлашмаси ҳисобида бўлган 129-контурдаги 100 сотих ер майдони соғлиқни сақлаш вазири розилигисиз, ноқонуний равишда тадбиркорларга тўғридан-тўғри бериб юборилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Пешку тумани ҳокимининг 2020 йил 30 июндаги 520-сонли қарори билан “Янгибозор” МФЙ, “Наврўз-1” кўчаси ҳудудидан кўп қаватли уй-жойлар биносини қуриш учун 1900 м2 ер майдони тўғридан-тўғри бериб юборилган.

Бундан ташқари, фармон талабларидан келиб чиқиб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан қабул қилинган ер участкаларини бериш ва олиб қўйиш билан боғлиқ қарорларнинг реестрларини шакллантириш жараёнида 18 та қарорлар ва қарор ости ҳужжатларнинг асл нусхалари йўқлиги аниқланган. Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув натижаси бўйича айбдор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни тасарруф қилишда ҳам бир қатор камчиликларга йўл қўйилган. Сўнгги икки ярим йилда ҳокимларнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорларининг 603 таси қонунга зид равишда қабул қилинган. 23 минг гектардан ортиқ ер майдони ноқонуний ажратилган. Ҳатто, ер ажратишнинг ўрнатилган алоҳида тартибларини бузиш ҳолатлари ҳам аниқланган.

Суғориладиган ерларни бошқа мақсадларда, жумладан, қурилиш учун ажратиш фақат Президент қарори асосида амалга оширилиши белгиланган эди.

Бироқ, фармон талаблари очиқдан-очиқ бузилиб, экин ерларини ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ноқонуний ажратиш ҳолатларига йўл қўйилган ва оқибатда экин ерлари муомаладан чиқарилган. Масалан, Когон тумани ҳокимининг 2018 йил 20 ноябрдаги 1556-сонли қарори билан “Туткунда” ҳудудидаги алоҳида қимматга эга бўлган, экин еридан 0,70 гектари “Қосимов Салим” фермер хўжалигига “Нефть ва газ қувури ишларида асбоб-ускуна ишлаб чиқариш ва таъмирлаш цехи” қуриш учун ажратиб берилган. Мазкур қарор туман прокурорининг протестига асосан бекор қилинган.

Энг ташвишлиси, бу борадаги қонунбузилиш ҳолатлари бир неча бор раҳбарлар доирасида муҳокама қилинган. Чоралар кўрилишига қарамасдан, бундай ноқонуний амалиёт тўхтатилмаяпти. Қонун талабига кўра, суғориладиган ерларни бошқа тоифага ўтказиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда вилоят ҳокими қарорига асосан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, айрим раҳбарлар тегишли қарорларида бундай ерларни гўё қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер сифатида кўрсатиб, бериб юборган. Оқибатда суғориладиган ерлар талон-торож қилинган. Нобудгарчилик учун бюджетга тўловлар ҳам ундирилмасдан қолган.

Ушбу ноқонуний қарорнинг чиқарилишига тумандаги ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғининг мазкур ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар тоифасига кириши тўғрисидаги сохта маълумоти асос бўлган. Туман прокурори протестига асосан ушбу қарор бекор қилинди. Кадастр бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.  

Экин ерларини асраш ва ҳолатини яхшилашга лоқайдларча муносабатда бўлиш оқибатида уларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний бино ва иншоотлар қуриб олиш ҳолатлари кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Ўтган бир ярим йилда вилоят бўйича 209 гектардан ортиқ майдон ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. 118 гектар майдонга ноқонуний қурилишлар қилинган. 154 гектар ердан мақсадсиз фойдаланиб келинган. Содда қилиб айтганда, қарийб 120 гектар экин майдони йўқотилган.  

2018 йил 20 апрелда давлат раҳбарининг фармони билан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди. Бироқ, айрим мутасаддилар эзгу ниятлардаги ушбу тадбирдан ҳам ғараз мақсадларда фойдаланган. Ушбу фармон талабларига кўра акция муддати 2019 йил 1 майга қадар белгиланган эди. Муддат тугаганидан сўнг Когон ва Ромитан туманларида 1 нафардан, Жондорда 2 нафар, Пешкуда 3 нафар, Қоракўлда 5 нафар, Шофирконда 15 нафар, Ғиждувонда 21 нафар фуқароларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар учун мулк ҳуқуқи берилган.

Ўтган бир ярим йилда ер қонунчилигини бузганлиги учун 38 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 4 нафари озодликдан маҳрум этилган. Ачинарлиси, бу жиноятларнинг 16 таси бевосита ер сотиш билан боғлиқдир.

Ерларнинг ноқонуний олди-бердиси билан шуғулланган шахслар 5,73 гектар ер майдонини 232 минг АҚШ доллар ва 16 миллион сўмга пуллашни режалаштириб, шундан 167 минг АҚШ доллари ҳамда 16 миллион сўмни олган вақтда жиноят устида ушланган.

Мисол учун, Когон туман қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси фуқаро А.А “Сафар Юнус” фермер хўжалигининг ер майдонларини туман захирасига олинмаслигини таъминлаш эвазига хўжалик раҳбаридан 2000 АҚШ долларини олиб, 50 АҚШ доллари ва 475 минг сўмни ихтиёрий равишда қайтараётган вақтда жиноят устида ушланган. Ёки, фуқаро Ҳ.Ҳ Бухоро туманидаги “Бурқут” аҳоли пунктида, туман ҳокимлиги захирасида бўлган бўш ер майдонини фуқаро Ҳ.А.га ҳар бир сотиғини 2.350 АҚШ долларидан ҳисоблаб, жами 23 минг 500 АҚШ долларига сотаётган вақтда жиноят устида қўлга олинган. Мазкур ҳолатлар бўйича айбдорларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари судда кўриб чиқилмоқда. Фуқаро О.К. Бухоро шаҳрининг “Удурғи” аҳоли пунктидаги, захира ер майдонларидан 9 сотих бўш ерни Ш.Ҳ га 4700 АҚШ долларига сотишга келишиб, 4200 АҚШ долларини олган вақтда жиноят устида ушланган.

Таҳлилларга кўра, ўтган бир ярим йил мобайнида ўзбошимчалик билан эгалланган 177 гектар ер майдонини қайтариш тўғрисида судларга киритилган 1 минг 306 та даъво аризаларининг 1 минг 273 таси қаноатлантирилган. Суд қарорларининг аксарияти туман ҳокимликлари ташаббуси билан ижро органларидан қайтариб олинган.

Эндиликда аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолати бўйича бевосита айбдор шахсларнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш баробарида бунга шароит яратиб берган, раҳнамолик қилган ёки бошқа ҳар қандай шаклда дахлдор бўлган мансабдорларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳам қатъий ҳал этилади.

Зариф Комилов,  

Тоҳир Истатов (сурат)ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни сотган ҳам, унга раҳнамо бўлган мансабдорлар ҳам жиноий жавобгарликка тортилади