Тошкент вилоятида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва тегишли тартибда чора кўриш борасида тизимли ишлар олиб бориляпти. Жумладан, кучайтирилган тадбирлар давомида ҳудуд бўйича жами 372,5 гектар ерда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди. Шундан 302 гектари қишлоқ хўжалигида, 70,4 гектари эса аҳоли пункти ерларида содир этилган.

Қонунбузарликлар таҳлил қилинганда асосан ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, қурилиш қилинган, ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ва ерлардан мақсадсиз фойдаланиш каби ҳолатлар кўп учрамоқда.

Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиевнинг айтишича, назорат тадбирлари давомида 5,2 гектар ер майдонидаги ноқонуний қурилмалар ихтиёрий бартараф этилган. Бундан ташқари, 13,36 гектар ер майдони бўйича судларга даъво аризалари киритилган. 387 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилган. Шу билан бирга, 16,4 гектар ер майдони бўйича маълумотлар прокуратура органларига юборилган.

Хусусан, Янгийўл туманида қўпол ер қонунбузарлик ҳолати аниқланган. Унга кўра, фуқаро А.Р томонидан “Туябўғиз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Абдураҳмон Холпошша ишонч” фермер хўжалигига қарашли қишлоқ хўжалиги харитасининг 148қ-контурида жойлашган 1,10 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгалланган. Ноқонуний нотурар-жой бино иншоотлари қурилган.

Ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Янгийўл тумани бўлими томонидан фуқарога расман огоҳлантириш берилган. Бироқ, фуқаро буни эътиборсиз қолдирган. Ушбу ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ноқонуний турар-жой бузилган. Ерни дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш ҳақида судга даъво аризаси киритилди.

Тошкент тумани “Беруний” МФЙда ҳам шу каби қонунбузарлик ҳолати фош бўлди. Хусусан, ҳудудда жойлашган қишлоқ хўжалиги ерлари фуқаролар томонидан ўзбошимча эгалланиб, бетон ғовакли ғиштлар билан ўраб олинган эди. Шу бўйича Кадастр агентлигининг Тошкент тумани бўлими томонидан тўпланган маълумотлар тегишли тартибда прокуратура органларига юборилди. Натижада туман мутасаддилари билан ҳамкорликда ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилди. Умуман олганда жойларда ўтказилаётган ер назорати тадбирларида аҳолидан ўзларига тегишли бўлмаган ер участкаларини ўзбошимча эгаллаб олмаслик, ҳар қандай қурилишларни амалга оширишдан олдин тегишли ташкилотлардан рухсатнома олиш зарурлиги таъкидланмоқда. Айниқса, қишлоқ хўжалигидаги суғориладиган ерларга қурилиш қилмаслик ва ерларни қонун доирасида тасарруф этиш лозимлиги барчага тушунтириляпти.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб бўлмайди..