Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний иморат қурилишига оид 1 минг 496 та ҳолатда 1616,6 гектар ер майдонида қонун бузарлик ҳолатлари аниқланган.

Бу ҳақида бошқарманинг ахборот хизмати бўйича бош мутахассиси Намоз Чориев ЎзА га маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур қонун бузилиш ҳолатлари: 902 та ҳолатда 1578,8 гектар қишлоқ хўжалиги ерларида, 518 та ҳолатда 32,4 гектар аҳоли пункти ерларида, 2 та ҳолатда 0,4 гектар тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, 42 та ҳолатда 3,6 гектар ўрмон фонди ерларида, 32 та ҳолатда 1,3 гектар сув фонди ер тоифаларида амалга оширилган.

Кадастр ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонун бузилиш ҳолатларининг 764 таси 1 406,5 гектари (51 фоиз) ўз жойида бартараф этилган. Шунингдек ер қонун бузилиш ҳолатларини келтириб чиқарган 2 минг 166  нафар шахсга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан жами  17 миллиард 36 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 600 та (165,3 гектар) даъво аризалари киритилган.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб бўлмайди