Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармасида "Долзарб 40 кунлик" лойиҳаси эълон қилиниб, ер назорати ишлари янада фаоллашди. Яқин муддатларда тасдиқланиши кутилаётган акцияда ҳужжатлаштириш мақсадида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатларига нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда.

– Бу жараёнда кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижроси таъминланиб, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги оширилаётир, – дейди Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Менглимамат Абдирахманов. – Вилоятда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни тарғиб қилишга алоҳида аҳамият берилмоқда. Шунга қарамасдан вилоятда ерлардан ноқонуний фойдаланиш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари учраётгани ачинарлидир. Жумладан, бошқарма ҳамда туман, шаҳар бўлимлари жорий йилнинг ўтган 3 ойида 541 та ҳолатда 91,25 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, уларнинг маълум қисмига ноқонуний қурилмалар қурилганини аниқлади.  

Таҳлилларга кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 91,25 гектар ернинг 74,43 гектари қишлоқ хўжалигига, 4,75 гектари аҳоли пунктларига, 7,04 гектари сув фонди, 0,78 гектари саноат, транспорт, алоқа, мудофаа, тарихий-маданий аҳамиятга молик объектларга, қолган қисми эса бошқа турдаги ерларга тегишли экани маълум бўлди.  Бу ерларнинг 348 таси уй-жой қуриш, 109 таси нотурар жой барпо этиш, 84 таси эса бошқа мақсадларда эгаллаб олинган. Ер муносабатлари билан боғлиқ дуч келинган 541 та қонунбузилиш ҳолати бўйича уни содир этган шахсларга қонунбузилишларни ихтиёрий бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш хатлари, кўрсатмалар юборилиб, 293 таси бартараф этилди. Масалан, Кадастр агентлигининг Олтинсой туман бўлими инспекторлари туманнинг Бобур массиви ҳудудида яшовчи фуқаро ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз "Соатова Имона" фермер хўжалигига тегишли 419-дала контуридаги ер майдонидан 80 квадрат-метр ўлчамда ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошираётганини аниқлади. Ҳолат юзасидан фуқарога МЖТКнинг 60-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ер қонунбузарлик содир этганлиги сабабли маъмурий жарима қарори қабул қилиниб, 15 кун муддатда қонунбузилишни ихтиёрий бартараф этиш учун расман огоҳлантириш берилди. Эгаллаб олинган ер майдони белгиланган муддатда ўз ҳолига қайтарилди.  

Кадастр агентлиги Қизириқ туман бўлими назоратчилари Қишлоқозон маҳалласининг ички йўл муҳофаза ҳудудидан ўзбошимчалик билан девор тўсиғи қуриб олинганига дуч келиб, ноқонуний қурилма эгасига огоҳлантириш берди. "Долзарб 40 кунлик" лойиҳасининг илк кунларида Қумқўрғон туманидаги Исломобод маҳалласи ҳудудидан туман ҳокимлиги захирасидаги суғориладиган экин майдонининг 0,06 гектар ери ўзбошимчалик билан эгалланиб, 64 квадрат-метрдан иборат ошхона биноси қуриб олингани ҳам маълум бўлди. Бинонинг ноқонуний соҳибига бу ишнинг якуни яхши бўлмаслиги тушунтирилгач, у ўз хоҳиши билан қурилмани бартараф этди. Ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилди.  

Ер –умуммиллий мулк. Қонунларимизда ерга нотўғри муносабатда бўлишга, ўзбошимчалик билан эгаллашга тегишли чоралар белгиланган. Бироқ мутахассисларнинг бу борада олиб бораётган тарғибот-тушунтириш ишларига қарамай, давлат мулкини қонунга зид эгаллаб олишга уринилаётгани ташвишлидир. Бу тоифадаги инсонлар андишанинг отини қўрқоқ қўйиб олиб, ҳарқалай содир этган қонунбузилишини белгиланган муддатларда ихтиёрий тузатишни ҳам пайсалга солади. Бундай шахсларнинг ноқонуний қуриб олган қурилмаларини мажбурий тартибда буздириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича туман, шаҳар судларига даъво аризалари киритилмоқда.

– Айрим инсонлар давлатимизнинг ҳужжатсиз фойдаланишдаги ер майдонларини ҳужжатлаштириш бўйича имтиёзларини нотўғри талқин қилиб, ноқонуний қурилишларни амалга оширмоқда, – дейди Менглимамат Абдираҳманов. –Уларга масаланинг моҳиятини тўғри тушунтираётган, бу имтиёз фақатгина 2018 йилгача бўлган қурилишлар, яъни узоқ йиллардан буён яшаб келаётган фуқароларнинг уй-жойига нисбатан назарда тутилаётганини қайта-қайта айтаётган бўлсак-да, тасдиқланиши кутилаётган акциядан фойдаланиб қолишга уринмоқда. Ўзларига ҳам, соҳа мутахассислари ва ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам ортиқча ишларни кўпайтирмоқда.  

Амалдаги қонунларимизда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Хусусан, ўтган қисқа даврда ердан фойдаланиш бўйича етти ҳолатда жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан давлат ер, кадастр геодезия назорати соҳасидаги қонунбузилиш ҳужжатларини бартараф этиш учун 374 ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.  

Вилоятда ердан фойдаланиш бўйича назорат-ўрганиш ишлари ва умуммиллий мулкни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатлари тушунтирилаётган тарғибот тадбирлари изчил давом этмоқда.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерни ноқонуний эгаллашнинг оқибати яхши бўлмайди