Республика газеталари саҳифаларида

Бизнинг  тенгдошлардан аксариятининг ёшлигини «Лайло» қўшиғисиз тасаввур этиш қийин,  десам, хато бўлмас. Шеър матни ҳам, ижроси ҳам дилларга бошқача таъсир ўтказган ушбу қўшиқни, хусусан, талабалик чоғларида мен мириқиб тинглаганман.  

Вақт ўтиб, фурсат етиб, Тошкентдай шаҳри азимда Рауф Парфи билан девор-дармиён қўшни бўлиб яшаш ва у орқали Дадахон Ҳасан билан оға-ини бўлиш эса хаёлга ҳам келмаган. Саксонинчи йиллар аввалидан мустақилликка эришилгунча менинг ҳаётимда унутилмас бир давр бўлган.

Шоир ва адиблар қатори менинг ҳам хаёлимни асосан эрк ва мустақиллик шавқи, мустамлакачилик ва қулликдан қутулиш орзуси эгаллаган. Ўшанда Дадахон Ҳасан ёниб-куйиб ижро қилган қўшиқ ва ашулаларнинг тингловчилари бўлганман. Магнитофон тасмасига кўчирилган ҳофизнинг нола-ю фарёд, ҳасрат-у чорловларини баъзан тонггача тинглаб фикр алмашганмиз.

Бир пайтлар миллатпарвар шоир Абдулла Орипов «Йиллар армони» китобига ёзган дастхатида: «Азизим Дадахон! Сиз ўзбек халқининг фахрли санъаткорисиз. Мен сиз билан замондош эканлигимдан ғурурланаман», деган экан. Мен бу фикрни ёлғон ёки шунчаки айтилган, деб билмайман. Зеро, шунга яқин гаплар таниқли бошқа қалам соҳиблари томонидан ҳам айтилган ва ҳофизнинг ғазалхон булбуллигига ҳеч биров шубҳаланмаган.  

«Фаранглар Жо Дасини, руслар Владимир Висоцкийси, афғонлар Аҳмад Зоҳири билан фахрланишгандай, – дейди марҳум олим профессор Ботир Норбоев, – биз, ўзбеклар ҳам шоир ва ҳофиз, ватанни чин дилдан севгувчи инсон – Дадахон Ҳасан билан фахрланамиз».  

У мустабид тузум ҳали парчаланмаган, ёв майдонни ҳали тарк этмаган бир пайтда эрк ва истиқлол йўлида ҳамма бир тану бир жон бўлиб курашиши кераклигини журъат ва жасорат билан қўшиқ тилида омма шуурига сингдира олди. Унинг самимияти, тўғрилиги ва фидойилиги ҳам мана шунда. Дадахон Ҳасан учун миллий маслак ва ватанпарварлик ахлоқи – қўшиқнинг тамали, оҳангнинг теранлиги, ҳофизнинг қиёфаси эди. У хонандалик фаолиятининг ушбу жиҳати билан бошқалардан кескин фарқланиб туради. Унинг руҳониятида зўрма-зўраки майллари йўқ. Унинг ҳайқириқлар ила уйғунлашиб кетган нола ва фиғонларида атайинлик ёки заифлик кўзга ташланмайди. Унинг хотирасида тарихий бир бедорлик, зулм ва зўравонликка қарши табиий исёнкорлик бор. Шунинг учун у Амир Темур, Бобур, Машраб, Турди Фароғий, Абдулла Қодирий, Чўлпон номидан сўзлаш ва Туркистоннинг бу буюк фарзандлари фарёд-у фиғонларини жонлантириб элга етказишда эҳтиёж сезгандир.  

Одатда ишқ ва виждон шуъласи порлаб турган қўшиқлардан руҳ тасалли топади. Ички қийноқлар бир қадар енгиллашади. Армон ва ёруғ ғамга бой қалбнинг нидолари гўё кўздан забунлик, чорасизлик пардаларини юлқиб ташлайди. Шунда сиз калималар ортидаги ҳақиқатларга очиқ бир нигоҳ ила назар ташлайсиз. Шунда мусиқа тўлқинлари бағрида оқаётган сўзлар кўнгилга қанча хуш келса, моҳият туғёнларидан ўшанча шавқ ва сурур оқиб келади.

Шу маънода Дадахон Ҳасаннинг ҳофизлик тажрибаларини ўрнак ва намуна қилиб кўрсатиш мумкиндир. У ҳофизларнинг шоири, шоирларнинг  ҳофизи. Шу ўринда бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Бадиий ижоддаги ҳаётий фикр, ҳаётий ҳақиқатлар билан ясама ёки китобий гаплар ўртасида доимо аниқ фарқ ва қандайдир йироқлик бўлади. Бироқ буни ҳамма ҳам осонлик билан илғай олмаслиги мумкин. Лекин воқеликка рўй-рост қарашга қодир ва ҳақиқат ҳиссиётларига содиқ қолишга интилгувчи киши китобий ўйинларни тез пайқайди. Дадахон Ҳасан учун эса шеър ва қўшиқнинг мазмуни – ҳаётий таассурот, шафқатсиз воқелик азобларидан туғилган мушоҳада, баҳс ва муросасиз фикр-қарашлардир. У ёзишни ёниш деб тушунади. Айтишни – англатиш, уйғотиш деб билади. Тасвир ва маҳоратни – миллий шеъриятимиз анъаналарига таянишда, деб ҳисоблайди.  

Дадахон Ҳасан 1990 йил «Ёш ленинчи» (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасининг сўровига биноан, Ўзбекистоннинг энг машҳур кишиси, деб тан олинди. Албатта, бунга у тинимсиз меҳнат ва изланишлар билан эришганди.

Тирикликдаги шон-шуҳрат ва машҳурлик жуда нисбийдир. Кўп пайт ва ҳолатларда ўз даври ҳамда замонида донг таратган зотларнинг келажак авлод қаршисида бир чақалик ҳам обрў-эътибори қолмайди. Бу – аянчли ҳолат. Ўйлайманки, Дадахон ҳофизнинг худди бугунгидек, келажак олдида ҳам юзи ёруғ, йўли очиқдир. Унинг энг ишончли дўсти, толмас сафдоши, беназир муҳиби буюк шоиримиз Рауф Парфи «Овознинг узоқ умри» номли мақоласида мана нима деб ёзганди:  

«Жаҳон маданияти, мусиқа санъати тарихида жуда кўп улуғ ўзанлар, бахшилар, шоирлар ўтган. Лекин бутун умр – муттасил бир халқнинг аччиқ тақдирини, қувончу аламини Дадахон Ҳасанчалик куйлаган шоир – ҳофиз йўқдир дунёда, менимча...».  

Мана шунинг учун ҳам Рауф Парфи ҳофиз жўрасига бағишланган шеърида: «мен ёлғизман, овозим ёлғиз» деган сўзларни ёзганди. У битиб қолдирган қуйидаги гаплар ҳам айни ҳақиқатдир: «Дадахон – қўшиқчи ва шоир. Унинг ҳофизасида мингдан ортиқ қўшиқ айланади, булар энг қадимий ўзбек халқ қўшиқларидан тортиб, бугунги шоирларнинг шеърларига ҳамда ўз шеърларига ўзи басталаган, ижтимоий-сиёсий ва ватанпарварлик руҳидаги жанговар қўшиқлардир. Мен Дадахонни икки жабҳада жанг қилаётган баҳодир аскарга ўхшатгим келади: у бугун иккинчи нафас билан ҳам шеър, ҳам қўшиқ куйлаяпти...»  

Дарвоқе, Дадахон Ҳасан «Шайдо кўнглим», «Шоҳимардон сойлари», «Чаманимдан айирма», «Баҳор келар боғларга» деган номлар билан бир неча шеър тўпламларини нашр эттирган. Улардаги лирик ва ижтимоий ватанпарварлик руҳидаги шеърлар домла Миртемир, Туроб Тўла, Шукрулло каби оқсоқол шоирлар назарига тушган. Улар тўғрисида академик Бахтиёр Назаров, Тўра Мирзаев, шунингдек, Тўра Сулаймон, Сафар Барноев, Гулчеҳра Нуруллаева, Муҳаммад Юсуф ва бошқа олиму ижодкорлар самимий фикр-мулоҳазаларини баён этишган.  

Ҳаёт ва муҳит инсонни нималарга мажбур этмайди, дейсиз. Ўзининг ҳақлиги ва холислигига инонган ҳар бир киши барига сабр-­тоқат ила чидайди. Дадахон Ҳасан очиқ сўзлаш, эркин куйлаш ҳуқуқидан маҳрум этилганда ҳам ўзини дору деворга урмади. Жонажон ватанимиздаги оламшумул ўзгариш ва янгиланишларни она юртидан узоқдан туриб қувонч ила қарши олди.  

Бугунги осуда ва файзиёб кунлар, улкан ўзгаришлар, янгиланишлардан унинг ҳам кўнгли шод. Ҳарқалай, она Ватаннинг шундай юксак тараққиёт сари дадил одимлаётганини кўрган ҳар кишининг кўнглида шукроналик туйғуси кенг қулочини очади.  

Иброҳим Ҳаққул,  

филология фанлари доктори,  

профессор

(“Нуроний” газетасининг 2021 йил 9 июн сонидан олинди).

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрк ва истиқлол булбули