Иқтидорли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг истеъдодини ривожлантириш мақсадида умумтаълим фанлари бўйича республика ва халқаро фан мусобақалари ташкил этилмоқда.

Бугунда юртимиз байроғини жаҳонда кўкларга кўтарган бухоролик ўқувчилар сафи ҳам кенгайиб бормоқда. Жумладан, жорий йилнинг 25-30 март кунлари Туркманистонда ўтказилган халқаро математика мусобақасида иштирок этган 8 нафар бухоролик ўқувчининг 7 нафари 1 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медалларни қўлга киритиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.  

Шунингдек, 9-14 июнь кунлари илк бор Бухорода ўтказилган буюк олим, тиббиёт илмининг даҳоси Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадасида 4 нафар ўқувчи алоҳида жамоа сифатида иштирок этиб, 2 нафари олтин ва 1 нафари бронза медалини қўлга киритди. 

Умумий ҳисобда 2024 йилда Республика фан олимпиадаларида 4 та 1-ўрин, 3 та 3-ўрин қайд этилган бўлса, Халқаро фан олимпиадаларида 3 та олтин, 7 та кумуш, 12 та бронза медал қўлга киритилди.  

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эришилган ютуқлар қувонарли