Ер – давлат мулки, халқимиз хазинаси. Уни ўзбошимчалик билан эгаллаб, ноқонуний фойдаланиш амалдаги қонунчилигимизга кўра, жавобгарликка сабаб бўлади. Бироқ, жойларда олиб борилаётган тарғибот-тушунтириш ишларига қарамай, айрим юртдошларимиз ерга оид қонунчиликни бузиб, тегишли тартибда жавобгар бўлиб қолмоқда.

Ёки ер назорати чоғида аниқлангач, ғайриқонуний қурилган бино ва иншоотларини ихтиёрий бузиб, яхшигина моддий зарар кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни, Президентимизнинг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда бошқа ҳужжатлар билан Кадастр агентлигига қатор ваколатлар берилиб, муҳим вазифалар юкланган. Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳамда давлат кадастрларини юритиш тартибини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар фақат Кадастр агентлиги органлари томонидан кўриб чиқилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳам ҳудудларда тарғибот ишларини олиб бориб, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишнинг оқибатларини атрофлича тушунтирмоқда. Шунингдек, назорат ишлари чоғида ерга оид қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаб, зарур чоралар кўрмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида вилоятда 2 минг 500 га яқин қонунбузилиш аниқланди. 

Мавриди келганда шуни ҳам айтиш лозимки, ўтган йилларда ерга оид қонунчиликдаги бўшлиқлар сабабли ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар қандайдир йўллар билан унга эгалик ҳуқуқини ҳам олди. Кейинги йилларда қонунчиликнинг такомиллаштирилгани эндиликда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган уй-жойларни қонунийлаштириш масаласи муҳим муаммо бўлиб қолмоқда.

– Айни пайтда “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ва уларда қурилган бинолар ва иншоотларга ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилдаги қонуни мазмун-моҳияти ҳам аҳоли ўртасида қайта-қайта кенг тушунтирилмоқда, – дейди Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи М.Абдураҳмонов. – Афсуски, қонун айрим одамлар ўртасида нотўғри талқин қилиниб, ерга оид ҳуқуқбузарликларнинг қасддан содир этилишига ҳам олиб келмоқда. Бунинг оқибатида эса ҳудудларда ер қонунчилигига риоя этмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, ноқонуний қурилмаларни қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби ҳолатлар учраб турибди.

Қонунни нотўғри талқин этиш ёки уни тушунса ҳам тушунмасликка олиб, давлат мулки ва халқимиз бойлиги бўлган ерни ўзбошимчалик билан ўзлаштириш бу тоифадаги инсонларга ортиқча ташвиш келтирмоқда. Ғайриқонуний эгалланган ерга қурилган биноларни бузиб, уни ўз ҳолига келтиришга мажбур бўлмоқда. Жавобгар бўлиб қолмоқда. 

Маълумотларга кўра, биргина жорий йилнинг ўтган даврида Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва унинг туман, шаҳар бўлимлари назоратчилари ерга оид 2 минг беш юзга яқин қонунбузилиш ҳолатини аниқлаб, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирди. Уларнинг 1 минг 740 дан ортиғи назоратчиларнинг тушунтириш ишлари натижасида ихтиёрий бартараф этилиб, ер майдонлари аввалги ҳолатига қайтарилиши таъминланди. Белгиланган муддатларда ихтиёрий бартараф этилмаган ер қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда суд органларига даво аризалари киритилди. 

– Ер қонунбузилиш ҳолатлари таҳлил қилинганида улар янги қабул қилинган қонун асосида ҳужжатларимизни расмийлаштириб оламиз, деган фикр билан ноқонуний қурилишларга қўл ургани ойдинлашмоқда, – дея суҳбатни давом эттиради М.Абдураҳмонов. – Ваҳоланки, мазкур қонун фақат 2018 йил 1 майгача якка тартибда уй-жой қуриб, ўзбошимчалик билан эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотларни кўриб чиқишни белгилаб берган. Уларнинг бундай қалтис ҳаракатлари маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлмоқда.

Вилоятнинг Сариосиё туманида Нилу, деган маҳалла бор. Баланд тоғларга туташиб кетган. Кадастр агентлигининг туман бўлими назоратчилари маҳаллада бўлганида Мажид Илёсов (исм-шариф ўзгартирилди) давлат захирасидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 125қ-дала контурининг яйлов ер майдонидан 1 минг 500 квадрат-метр ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, 260.40 квадрат-метр майдонга уй-жой биносини қуриб олганига дуч келди. Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-қисмига асосан ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, ёзма кўрсатма берди. Эндиликда ҳуқуқбузар белгиланган муддатда кўрсатмани бажармаса, иш судда кўриб чиқилиб, қонунга зид қурилган биноларни мажбурий тартибда буздириш чоралари кўрилади.

Хуллас, ер қонунчилигига амал қилиш – ҳар бир фуқаронинг муҳим бурчларидан бири саналади. У тўкин турмуш ва фаровон ҳаётимиз манбаи. Зеро, бепоёндек туюладиган ернинг ҳам ҳисоб-китоби бор. Сўнгги йилларда ер майдонлари билан боғлиқ муносабатларда амалга оширилаётган барча ишлар ундан самарали ва оқилона фойдаланишга қаратилган халқчил ислоҳотларнинг амалдаги натижасидир.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерга оид қонунни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди