Фарғона вилояти деҳқонлари жорий йилда ғалла ва пахтадан мўл ҳосил олиб, миришкорлик фазилатини яна бир бор намойиш этди.

Хусусан, ғаллачиликдаги ютуқлар таҳсинга сазовор. 80-90 центнердан ҳосил олган фермер хўжаликлари катта иқтисодий самарадорликка эришди.

Тошлоқ туманидаги “Боймат Шерматов саховати” фермер хўжалиги жорий йилда 53 гектар майдонга экилган буғдойнинг “Давр” навидан 477 тонна дон йиғиштириб олди. Ҳосилдорлик гектарига 90 центнерни ташкил этди.

photo5359670056839129872.jpg

Хўжалик раҳбари Жасурбек Шерматовнинг мутахассислиги иқтисодчи. 2007 йилда фермер хўжалигини ташкил этганида, ер ўша йиллардаги кўпчилик майдонлар каби мелиоратив ҳолати ёмон эди. Чўл ўзлаштирилгандан буён фақат бир экин – пахта экилиши ҳисобидан ер унумдорлиги пасайган. Яна бир жиддий муаммо – мелиорация иншоотлари эскириши натижасида зах кўтарилиб, ернинг ялпи шўрланиши бошланган эди. Фермер даромадни аввал ернинг унумдорлигини оширишга сарфлади. Кўп йиллар қўл урилмаган ариқ-зовурларни тозалаш, тик ва ётиқ дренаж қудуқларини таъмирлаш, ернинг шўрини ювиш натижасида ер бонитети кўтарилди. Илгари пахта ҳосилдорлиги 24, ғалланики 30 центнердан ошмаган ерда пахта ҳосилдорлиги 40-46 центнерга, ғалланики 70-80 центнерга етди.

photo5359670056839129873.jpg

Даромади ошиши ҳисобидан хўжаликнинг техника парки янгиланди. 80 нафар доимий ишчи маошдан ташқари йиллик даромаддан ҳам яхшигина мукофот олмоқда. Бу йил ҳам доннинг режадан ортиғи ишчиларга тақсимлаб берилди.

photo5359670056839129875.jpg

Айни пайтда кўп тармоқли фермер хўжалигида балиқчилик, асаларичилик ва чорвачилик ҳам изчил ривожланмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ерга бирни берсанг, у мингни беради
Фото
14:10 / 13:11:2019