Арманистон президенти Ваагн Хачатурян мамлакатни ривожлантириш учун Арманистон ҳудуди орқали Озарбайжонни Нахичеван мухторияти билан боғлайдиган Сюник вилоятининг “дарвозаларини очиш” керак, деб ҳисоблайди.
Аввалроқ, АҚШнинг Туркиядаги элчиси ва Сурия бўйича махсус вакили Томас Баррак Қўшма Штатлар Боку ва Ереван ўртасидаги музокараларни олға силжитиш мақсадида Эрон чегараси яқинидаги “Зангезур” деб аталадиган транспорт йўлагини бошқаришга тайёрлигини маълум қилганди.

Арманистон бош вазирининг матбуот котиби Назели Багдасарян ушбу хабарга муносабат билдирар экан, Арманистон ўз ҳудуди устидан назоратни учинчи томонга ўтказиш ва Озарбайжонни Нахичеван мухторияти билан боғлаш имкониятини муҳокама қилмаяпти, дея таъкидлади.
Маълумки, Озарбайжон ўзининг асосий ҳудудини Нахичеван билан боғлаш учун “Зангезур” транспорт йўлагини қуриш керак, деб ҳисоблайди. Бироқ Ереван йўлак ғоясига қўшилмаслигини маълум қилган.
С.Раҳимов, ЎзА