Туркия ва Сурия президентлари Режеп Таййип Эрдоған ва Башар Асад сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида учрашиши мумкин, деб хабар берди “Tasnim” агентлиги ўз манбаларига таяниб.

Аввалроқ Эрдоған россиялик ҳамкасби Владимир Путин уни сентябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган ШҲТ йиғилишига таклиф қилганини маълум қилган эди.

"Россия президенти (Владимир Путин) Режеп Таййип Эрдоғанни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган йиғилишида иштирок этишга таклиф қилди. Путин Башар Асаддан ҳам ушбу йиғилишда иштирок этишни сўради", деб ёзади агентлик.

Агентлик маълумотларига кўра, Туркиянинг “Родина” партияси етакчиси Доғу Перинчек яқин орада сиёсий-дипломатик делегация таркибида Сурияга боради ва у ерда президент Башар Асад билан учрашади ва музокаралар ўтказади.

"Олинган маълумотларга кўра, Перинчекга ушбу сафарда бир қатор собиқ вазирлар ва турк дипломатиясининг фахрийлари ҳамроҳлик қилади. Бу сафар ҳақида Туркия расмийларига ҳисобот тақдим этилади", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ушбу саёҳат 12 ўринли махсус самолётда амалга оширилади ва бу Туркия аэропортидан Дамашққа 10 йил ичида биринчи парвоз бўлади (2011 йилдан бери тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилмайди).

"Ушбу саёҳатнинг диққат-марказида алоқаларни тиклаш йўллари, Сурия шимолида терроризмга қарши биргаликда кураш ва қочқинларни қайтариш масаласи туради. Шунингдек, олинган маълумотларга асосланиб, агар бу учрашув ижобий бўлса ва ҳисобот Дамашқда тақдим этилса икки давлат раҳбарлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган йиғилиши доирасида бир-бирлари билан учрашишлари мумкин. Бу учрашув сентябрь ойининг сўнгги кунларида Ўзбекистонда бўлиб ўтади”, – дейилади агентлик хабарида.

Мамлакат ҳукуматининг муҳим нашрларидан бири Türkiye газетасида ҳам бу ҳақида маълумот берилган. Унда шарҳловчиси Фуат Угур ҳам Туркия ва Сурия президентлари ўртасида бўлиши мумкин бўлган учрашув ҳақида ёзган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдўғон ва Башар Асад ШҲТ саммитида учрашиши мумкин