Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси талабларининг бажарилиши доимий ўрганилиб, қонунбузилишларнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Мамлакатимизда ердан фойдаланиш муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси билан тартибга солинади. Мазкур кодекснинг 87-моддасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли юзага келган нобудгарчиликларнинг ўрни қопланиши белгилаб қўйилган.

Ер кодекси қоидалари талабларининг бажарилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги қарори билан тасдиқланган “Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачи ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ  ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом” асосида амалга оширилади.  

Афсуски, ердан фойдаланишда белгиланган қоидаларга ҳар доим ҳам риоя қилинади, деб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилояти бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида қатор қоидабузишлар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди.  

Жумладан, Арнасой, Ғаллаорол, Ш.Рашидов, Зарбдор, Зафаробод, Фориш ва Янгиобод тумани ҳокимлари 2019 ва 2020 йилларда қишлоқ хўжалиги ерларидан ноқишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун ер ажратиш тўғрисида қабул қилинган жами 142 та қарорнинг аксарияти юқоридаги Низом талабларига зидлиги маълум бўлди.  

Туман ҳокимлари томонидан шу даврда қабул қилинган 31 та қарорда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори 263 миллион 946 минг сўмга, 13 та қарорда эса 328 миллион 63 минг сўмга кам ҳисобланган. 76 та қарорда 9 миллиард 6 миллион 818 минг сўм миқдордаги нобудгарчиликлар кўрсатилмаган ва ер участкасини олишдан манфаатдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларга зарарни тўлаб бериш мажбурияти юклатилмаган.

Масалан, Шароф Рашидов тумани ҳокимининг "Subxidam fayz" масъулияти чекланган жамиятига “Олтинсой” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси ҳудудидаги 296-контурдан ғишт ишлаб чиқаришга тупроқ карьери учун 4 гектар лалми ҳайдаладиган ер 3 йил муддатга вақтинчалик фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб бериш тўғрисидаги 2019 йил 5 августдаги қарорида фойдаланувчига 23 миллион 13 минг 192 сўм миқдоридаги нобудгарчилик миқдорини тўлаб бериш топширилган. Ушбу қарорда юқорида келтирилган низом талаблари нотўғри қўллаш натижасида нобудгарчилик миқдори 20 миллион 251 минг 609 сўм ортиқча ҳисоблангани аниқланган.

Шунингдек, бу каби камчиликларни Фориш тумани ҳокимининг 2019 йил 12 апрелдаги қарорида ҳам учратиш мумкин. “Enter cement” МЧЖга цемент ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун яйлов ҳудудидан 70 гектар ер ажратиш тўғрисидаги қарорда мазкур ишлаб чиқариш натижасида юзага келадиган нобудгарчилик умуман кўрсатилмаган. Ваҳоланки, 70 гектар яйлов ерларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги 813 миллион 600 минг сўмдан зиёдроқни ташкил этади.

– Табиийки, маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарорлардаги бундай нуқсонлар ўз ортидан бир қатор салбий ҳолатларни юзага келтирган, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими катта инспектори Раҳмиддин Санақулов. – Ўрганиб чиқилган туманларда қишлоқ  хўжалиги  ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун жами 9 миллиард 309 миллион 333 минг сўм миқдордаги маблағларнинг тўланмай қолишига сабаб бўлганлиги аниқланди. Ваҳоланки, ушбу маблағлар тўғри ҳисобга олиниб, ўз вақтида давлат хазинасига туширилганда янги ерларни ўзлаштириш, суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш, пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш, ер тузиш, кадастр ва ўрмон барпо этишдек муҳим тадбирларни амалга ошириш мумкин эди.

Ер кодекси талабларини бузган мансабдор шахсларни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги Низом”нинг тегишли бандига мувофиқ қонуний жавобгарликка тортиш чоралари кўриб борилаётир.  

Жумладан, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ва уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган шароитларни баратараф қилиш мақсадида 7 та туман ҳокимига тақдимнома, 7 та кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғига ёзма кўрсатма берилди. Бир кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 66-моддасига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилди. Қонунбузилишларга ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим қилинди.  

Аммо олиб борилаётган бу ишларга қарамасдан ердан фойдаланишдаги барча камчилик ва қонунбузилишларни тўлиқ бартараф этиш муаммолигича турибди. Бунинг сабаби узоқ йиллар ер ҳисоб-китоби аниқ олиб борилмаганидир. Масалан, мамлакатимизда ер хатлови охирги маротаба 40 йил олдин ўтказилган. Шу боис, кўплаб туманларда маъмурий чегаралар ҳозиргача аниқ эмас. 20 йил аввал қабул қилинган қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби бугунги ислоҳотлар талабига жавоб бермай қолган.  

Шу сабабли соҳада юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тизимни ислоҳ қилиш бошланди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 сентябрдаги «Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди. Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш вазифаси мазкур агентликка, ерлардан самарали фойдаланишни таъминлаш ва назорат қилиш функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилди.

Давлат кадастрларини юритишнинг тизимини самарали ташкил этилиши ер ҳисобини жойига қўйишда, фойдаланишдаги ер майдонлари чегараларини аниқ шакллантириб олиш имкониятини бериши кутилмоқда. Бу солиқ солиш базасини кенгайтиришда, ундан келадиган маблағларни тўлиқ бюджетга туширишда ҳам муҳим омил бўлиши шубҳасиз.  

“Ери бойнинг – эли бой”, дейди халқимиз. Инсон яшаши, ризқ топиши, турмушини фаровон қилиши учун зарур бўлган ернинг ҳар қаричи – олтинга тенг. Ундан оқилона фойдаланиш қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришнинг зарурий шарти, фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Т. БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ердан унумли фойдаланиш – фаровон ҳаётнинг мустаҳкам пойдевори