Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ерларнинг ҳисобини юритиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг январь ойида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарликни кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни, шунингдек, Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва Давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ерлардан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан доимий назорат олиб бориш, бу борада аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш, қолаверса, юқоридаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, тарғибот ишларини ташкил этиш бўйича зарур ишлар амалга оширилмоқда.  

Вилоятда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни тарғиб қилиш мақсадида 2021 йилнинг ўтган даврида тадбиркорлик субъектлари ва тизимдаги соҳа мутахассислари иштирокида семинарлар ташкил этилди Ана шу семинарларда 2 минг нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Юқоридаги тарғибот ишларида асосан, ерларни асраб авайлаш, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган, энг аввало, суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини ҳамда улардан белгиланган мақсадда, самарали ва оқилона фойдаланишни тарғиб қилиш, шунингдек, уй-жой ва тегишли кўчмас мулкларни кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ўз муддатида давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан фуқаролар ва мутасадди идоралар вакилларига тегишли тушунчалар берилди.  

Ўрганишлар, сайёр қабуллар, умуман, турли тадбирлар доирасида ер билан боғлиқ 81 та муаммоли масала ҳокимликлар, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этилди.

Бундан ташқари, белгиланган йўналишларда мунтазам равишда мониторинг ўрганишлари ўтказиб борилмоқда. Ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган камчилик ва қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан бошқарма ҳамда туман, шаҳар бўлимлари томонидан жами 138 та, шундан туман ҳокимларига 46 та, ташкилот, фермер хўжаликлари раҳбарларига 35 та, фуқароларга 39 та тақдимнома, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан прокуратура органларига 18 та маълумотнома киритилди.

Бошқарма ва туман бўлимлари томонидан қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали ва оқилона фойдаланишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада вилоятда 550 та ҳолатда 98,8 гектар ер майдонидан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди. Мазкур қонунбузилиш ҳолатларини асосан, уй-жой қуриш, нотурар бинолардан, шунингдек, томорқа, балиқ ховуз, тупроқ каръер сифатида ҳамда кўп йиллик дарахтзорлардан ноқонуний фойдаланиш ташкил этади.

Аниқланган ана шу ҳолатларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилиб, тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунга қадар ноқонуний ҳолатларнинг 61 таси бартараф этилди, тегишли ер участкалари маҳаллий ҳокимликлар ихтиёрига қайтарилди, 14 та ҳолат бўйича, яъни ноқонуний биноларни буздириш бўйича туман ҳокимликлари орқали суд органларига даъво аризалар қиритилди.

Вилоятда ер участкаларига бўлган хуқуқларни ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.  

Тарғибот-тушунтиришларга қарамасдан узоқ йиллар давомида фуқаролар томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги холатлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига асосан, қайта-қайта огоҳлантиришларга эътиборсиз қараётган хўжалик субъектлари, фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилмоқда. Мазкур холатлар бўйича жами 1 минг 224 та ҳолатда 342 миллион 342 минг сўм миқдордаги жарималар қўлланилди, уларнинг 123 миллион 828 минг сўми ундирилди.

Бундан ташқари, тизимдаги Давлат кадстрлар палатаси вилоят бошқармаси томонидан жорий йилининг ўтган даврида вилоятдаги 606 та маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 531 минг 422 та кўчмас мулклар қайта хатловдан ўтказилди. Ўтказилган хатлов якунларига кўра, 3 минг 452 гектар ер майдонида жойлашган 19 минг 810 та янги кўчмас мулклар мавжудлиги аниқланди. Аниқланган кўчмас мулклар идоралараро интеграциялашган “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилмоқда.

Тадбиркорлар ҳамда инвесторларга қулай ва шаффоф шароит яратиш мақсадида "YERELEKTON" автоматлаштирилган ахборот тизими дастурига 126,7 гектар ер майдонида жойлашган 5 минг 800 та бўш ер участкаси киритилди. Улардан 2 минг 644 таси “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн савдо майдончасига жойланиб, сотувга чиқарилди.  

Ҳозирга қадар 37,5 гектар ер майдонида жойлашган 1 минг 263 та ер участкаси тадбиркорлик субъектларига сотилган бўлса, яна 1 минг 380 дан ортиқ ер участкасини аукцион савдоларга чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, ер ҳисобини электрон шаффоф механизмини шакллантириш мақсадида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчиларни ер участкасига бўлган ижара хуқуқларини белгиловчи хужжатларга, шунингдек, туман ҳокимликлари ва ер участкасини ижарага олувчи ўртасида тузилган ижара шарномасига асосан, кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизимига жойлаштириш орқали вилоятдаги 8 минг 340 та ердан фойдаланувчининг шу кунга қадар 3 минг 66 тасининг ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Умуман, вилоятда кадастр соҳасида белгиланган ишларни тизимли ташкил этиш, қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, қонун бузилиш ҳолатларига барҳам бериш, энг асосийси, мазкур йўналишда аҳолини қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур барча ишлар олиб борилмоқда.  

Фаёзиддин БЕРДИҚУЛОВ,

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ердан фойдаланишда қонунийлик ва шаффофлик таъминланади