Миллий матбуот марказида Тошкент вилоятида 2022 йили ер назорати бўйича амалга оширилган ишлар, галдаги вазифалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Рустам Пайзиев ва Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Жасур Аҳроров тизимда амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қайд этилганидек, ер қонун бузилиши бўйича Тошкент вилояти ҳудудида 2 минг 204 та ҳолатда 637 гектар борлиги аниқланган. Жумладан, судга киритилган даъво аризалар – 707 та (81 гектар), прокуратура органларига юборилган маълумотлар – 249 та (151 гектар). Маъмурий жарима қўллаш ҳолатлари 2 минг 634 та. Шундан қўлланилган жарималар 14 миллиард сўм, ундирилгани эса 3 миллиард 747 миллион сўмни ташкил этади. Шунингдек, 115 та ерлардан самарасиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам фош этилди.

[gallery-11229]

2023 йилда эса ер қонунчилигига риоя этилиши аҳволини ўрганиш ва ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф қилиш юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чиқилган. Унга кўра, вилоятнинг барча ҳудудларида ер назорати тадбирлари амалга ошириляпти.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан соҳадаги коррупциявий ҳолатлар, вилоятда электрон аукционга қўйилаётган ерлар бўйича саволларга атрофлича жавоб берилди. Жумладан, ходимларнинг коррупциявий хатти-ҳаракатларига оид мурожаатлар сони – 11 тани ташкил этган. Ушбу маълумотлар Бўстонлиқ, Қибрай, Пискент, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ, Янгийўл ва Нурафшон шаҳар филиалларида ишловчи ходимларга нисбатан олинган. Келиб тушган 11 та мурожаатдан 5 таси тасдиғини топмаган ёки рад этилган, 6 таси юзасидан интизомий жазо чораси қўлланилган.

А. Мусаев, Д.Эрназаров (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ердан фойдаланиш тартиби қатъий назоратда