Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги “Сахоб ота қоракўл насл” МЧЖнинг бош чўпони Эрали Ризаев Президентимиз фармонига кўра “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвони билан тақдирланди.

Нурободлик  чўпон  Эрали ака соддадил, камтарин, меҳнаткаш инсон. У шукроналикни яхши кўради.  

–Шу ерда туғилдик, яшаяпмиз, аллоҳга шукр бир отар  қўйимиз бор, рўзғор тўкин ўтяпти, бировдан камимиз йўқ, –  дейди биз билан суҳбатда қаҳрамонимиз. – Гўшт, сут, нон  сотиб олиш деган гапни билмаймиз. Болаларимиз пўрим кийинмаган бўлсада илиги тўқ,  курашга тушса ҳар қандай йигитни елкасидан ошириб отади. Туялар, тулпорларнинг  ҳам  келбати  ҳайбатли. Бир сўз билан айтганда  ҳаммаси зўр.  

 Дарҳақиқат, элнинг тинчлиги,   оила ободлиги, фарзандлар камоли, чорванинг баракаси – мана шулар чўпоннинг қувончи.  

Сунъий маҳсулотлар нечоғлик кўпайиб, ранг-баранглик касб этаётган бўлсада,  табиий неъматларга, буюмларга талаб  дунё бозорида ортиб бормоқда.  Бунинг сабаби оддий: табиий маҳсулотлар  инсон руҳияти, жисмини бузишга эмас, балки соғломлаштиришга, жуда бўлмаганда зарарли иллатлардан ҳимоялашга хизмат қилади. Ана шу маънода олиб қаралганда  дунёдаги саноқли мамлакатларда номи тилга олинадиган  қоракўлчилик  соҳасини ривожлантириш жуда муҳим, жуда зарур.  

Шу ўринда кичик бир маълумот:  Нуробод туманидаги  “Сахоб ота  қоракўл насл” МЧЖ раиси  Дўсали Қаҳҳоров 2011 йил “Ўзбекистон  Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор” фахрий унвонига сазовор бўлган эди. Орадан 12 йил ўтгач, шу йил  Президент фармонига кўра бу юксак мукофотга  шу хўжаликнинг    тажрибали  ва илғор  бош чўпони Эрали Ризаев муносиб кўрилди. Республика яйлов хўжалигини ривожлантириш уюшмаси раиси  Эркин Ҳайитов  илғор чўпонни табриклаб махсус нома йўллади. Ушбу  табрикда Президентимиз томонидан  қоракўлчиликни янада ривожлантириш, унинг иқтисодий салоҳиятини оширишга жиддий эътибор берилаётгани аҳолида таъкидланган.  

Биз илғор чўпон меҳнат  қилаётган хўжаликда бўлдик. Эрали чўпоннинг отарида, хонадонида суҳбатимиз авжига чиқди.    

– Хўжалигимизда  билимдон ва яйлов фидойиси  ҳисобланган кишилар жуда кўп. Сайфиддин Маматов, Беҳруз Йўлдошев, Бекзод Баракаев, Озод Эрназаров. Уларни ҳар қанча мақтасак арзийди. Ана шу мутахассисларнинг ҳаммаси бугун Эрали  акамизга ҳавасманд. Чунки у бугун – қаҳрамон, хўжалигимизнинг  фахри. У 2006 йил “Шуҳрат” медали олган эди, бу гал хизмат кўрсатган чорвадор бўлди. Офарин.  Бугун уни яна бир карра табриклаб турибмиз. Илоҳим  оиласи бахтига соғ-саломат бўлсин, – деди  МЧЖ раиси Дўсали Қаҳҳоров. – Шу ўринда айрим рақамларга ҳам эътиборингизни қаратай. Яйловимиз 25 минг 500 гектардан ортиқ. Профессор Абдулла Раббимов  ва унинг шогирдлари билан доимо алоқадамиз. Олимлар 10 гектарлик майдонда яйлов ўсимликлари уруғчилигини ташкил этган. Насиб этса,  бу тадқиқотлар  тез орада ўз натижасини беради.  Яйлов бойитилса, озуқа кўпайса,  албатта чорва бош сони ҳам ортади. Гап МЧЖ иқтисодини кўтариш, қоракўл қўйларни кўпайтириш, туячиликда ютуқларга эришиш ҳақида борар экан, Шерали Ризаев, Бўрон Ўрозов сингари  чорвадорлар номини  қайта ва қайта тилга олгим келади. Чунки улар  қийинчиликдан қўрқмай, шу ерда оиласи билан улкан бир дарахтдек  томир отиб яшаяпти, ишлаяпти.  

– Очиғи бу унвон менга, оиламизга  беҳад катта  қувонч келтирди, – дейди Эрали Ризаев. – Чунки  хўжалигимизда, республикамизда  юзлаб донгдор чўпонлар, зукко мутахассислар бор, улар орасидан мени танлашгани, Президент  томонидан мукофотланмоқ катта бахт, эътироф. Камтарин меҳнатимни шу қадар юқори баҳолагани,  ҳурмат-эътиборимни осмон қадар кўтаргани  учун  давлатимиз раҳбарига катта раҳмат.    

Чўпоннинг сўзларига қараганда сабр-қаноатда, инсофу диёнатда ҳикмат кўп. Аллоҳ  берган ризққа қаноат қилинг, фарзандларни меҳнаткаш қилиб тарбияланг, улар рўзғор ниманинг ҳисобидан тўкин бўлаётганини билиб турсин, ўша жараёнда ўзи ҳам иштирокчи бўлсин, шуни ўзи ютуқ. Бундай оилада ғирромлик урчимайди, инсоний муносабатлар барқарор бўлади.    

– Йил оғир келадими, ёмғир ёғадими йўқми, кун қизийдими, совиб кетадими, бари бир  биз қўйларни боқаверамиз, – дейди Эрали чўпон ғурурланиб. – Баъзи кишилар уйига меҳмон келса  қассобга югур, новвойхонага чоп деб шошиб қолар, бизда эса бу масаланинг ечими тайёр. Нонимиз ҳам, гўштимиз ҳам ўзимиздан чиқади. Ҳар гал меҳмон келганда  хўроз эмас, қўчқор сўядиган ҳолимиз бор.  Чунки Аллоҳ  меҳнат  қилганга, машаққатдан чўчимаганга  ризқ беради. Яйлов дангасани ёқтирмайди. Кўриб турганингиздек  данғиллама уйимиз, ҳу анови  қирга улашадиган ҳовлимиз, сўнгги русумдаги автомашинамиз бор. Ҳеч кимдан кам жойимиз йўқ. Янгангиз билан 4 қиз ва 2 ўғилни тарбиялаб уйли-жойли қилдик, элга қўшдик. Айни чоғда набираларни уйлантириш тараддуди билан яшаяпмиз. Бир сўз билан айтганда ҳаёт мазмунли ўтяпти. Агар  нурободлик  чўпонлар ҳақида ёзар бўлсангиз шу тилагимни  ҳам қўшиб қўйинг.  Она юртимизнинг гуллаб яшнаши, истиқболи учун жон куйдираётган  Президентимиз  соғ-омон бўлсин, аллоҳ барчамизни  ўз паноҳида асрасин. Соҳамизда ютуқлар кўпаяверсин.  

Абдунаби Алиқулов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрали Ризаев: “Яйлов дангасани ёқтирмайди”