Ердан мақсадли ва самарали фойдаланишда қонунийликни таъминлаш давлатнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Зеро, амалдаги қонунларимизда ерни ўзбошимчалик билан эгаллаганлик, ундан хўжасизларча фойдаланганлик ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ерга оид қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан жойларда ер ва кадастр назоратчилари томонидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Кадастр агентлиги Жиззах вилояти туман, шаҳар бўлимлари инспекторлари томонидан 2022 йилнинг январь-июль ойлари давомида ер назорати тизимида олиб борилган тадбирлар натижасида вилоят бўйича 1 минг 113 та ҳолатда 529 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини таҳлил қиладиган бўлсак, 432 ҳолатда 69 гектар ерга уй-жой қуриш, 157 та ҳолатда 2,1 гектар майдонга нотурар жой бинолари қуриш, 14 та ҳолатда 12,4 гектарга кўп йиллик дарахтзорлар барпо этиш, 1 та ҳолатда 0,02 гектар ерга балиқ ҳовузи яратиш ва 509 та ҳолатда 445 гектар майдондан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун эгаллаб олингани маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича ҳуқуқбузарларнинг барчасига огоҳлантириш хатлари берилиб, шундан 729 та ҳолат жойида ихтиёрий бартараф этилган бўлса, 381 гектар ер участкаси асл ҳолига қайтарилган. 55 гектар майдондаги 104 та ҳолат бўйича судларга даъво аризалари киритилди, уларнинг 19 таси қаноатлантирилди, 15 таси рад этилди ва 68 таси жараёнда. 10,7 гектар майдондаги 20 та ҳолат бўйича қўшма тартиб асосида прокуратура органларига маълумотлар киритилди.

Шунингдек, 82 гектар майдондаги 260 та бартараф этилмай турган ҳолатлар бўйича, ихтиёрий бартараф этиш юзасидан берилган муддатда муаммо ҳал этилмаган тақдирда кейинги чоралар кўрилади.

Бундан ташқари, жорий йил ўтган даври мобайнида 918 ҳуқуқбузарга нисбатан жами 7 миллиард 192 миллион 254 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди. Қўлланилган жарималарнинг 393 тасидан 712 миллион 862 минг сўми кадастр органлари томонидан ундирилиши таъминланди. Амалдаги тартиб бўйича 15 кунлик муддатда тўловни амалга оширган ҳуқуқбузарларга 193 миллион 602 минг сўм 30 фоизлик имтиёзлар қўлланилган. Тўланмай турган 6 миллиард 285 миллион 790 минг сўмлик жариманинг муддати ўтган 616 нафаридаги 3 миллиард 411 миллион 870 минг сўмлик қисми мажбурий ундирувга қаратилди. Мажбурий тартибда 58 та ҳолатда 165 миллион 550 минг сўм маблағ ундирилди.

Кадастр органлари ходимлари томонидан бундан кейинги даврларда ҳам тегишли соҳа, жумладан, прокуратура органлари, суд, солиқ идоралари, мажбурий ижро бюроси каби ташкилотлар билан ҳамкорликда ер назорати тизимида амалий ишлар олиб борилади.

Шукур Қўқонбоев,
Кадастр агентлиги Жиззах вилояти 
бошқармаси бошлиғи. 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ва кадастр: назорат ишлари қай даражада?