Мамлакатимизда сўнгги йилларда ер майдонларини жисмоний ва юридик шахсларга фақат очиқ аукцион орқали бериш тартиби жорий этилиб, экин майдонларини ғайриқонуний ажратиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби ҳолатларга чек қўйилгани ерга бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Шунингдек, тадбиркорлик субьектлари ва аҳолига ер участкаларини хусусийлаштириб олиш имконияти яратилди.

Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириб, тизимда коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш, коррупцион ҳолатларни барвақт аниқлаш мақсадида комплаенс назорат хизматини йўлга қўйди. Соҳада “шаффоф механизм” асосида хизмат кўрсатиш яратилди. Давлат кадастрлари палатасининг маълумотлар базалари бевосита давлат солиқ органларига, нотариал идоралар, мажбурий ижро бюроси ва коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотларига интеграция қилинди. Кўрсатиладиган барча хизмат турлари интерактив хизмат турларига ўтказилди. Айни пайтда мижозлар кадастр паспортини шакллантириш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш, кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш, бино ва иншоотларнинг ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш, ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш каби масалаларни бевосита давлат интерактив хизматлари орқали ҳал этмоқда.

Сурхондарё вилоятида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли 583 минг 47 та кўчмас мулк объекти мавжуд. Уларнинг 505 минг 150 таси якка тартибдаги турар-жой объектлари бўлиб, шундан 450 минг 497 таси якка тартибдаги турар-жой, 54 минг 653 таси бўш ер майдонлари, 40 минг 691 таси кўп қаватли уйлардаги квартиралар ва 37 минг 206 таси нотурар жой иншоотларидир.

Йилнинг ўтган даврида бошқармамиз кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 46 минг 831 та буюртма яъни аризасини қабул қилди. Уларнинг  731 тасини давлат хизматлари маркази бекор қилган. 31 минг 103 таси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиб, 9 минг 481 таси рад этилган.191 таси ўрганиш ва 2 минг 616 таси тўлов жараёнида. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун келиб тушган буюртмаларнинг 5 минг 410 таси жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бино-иншоотлар, 5 минг 367 таси кўп қаватли уйларда жойлашган квартиралар, 20 минг 662 таси якка тартибдаги уй-жойлар, 12 минг 683 таси жисмоний шахсларга шунингдек, табдиркорлик ва шаҳарсолик фаолияти учун берилган ер участкаларидир.

Мавриди келганда айтиш керакки, эндиликда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш палатанинг туман, шаҳар филиалларидан вилоят бошқармаси ваколатига ўтказилди. Бу тартиб тизимда коррупцион ҳолатларининг олдини олиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни шаффоф ташкил этишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли бўлмоқда. Таҳлилларга кўра, ўтган даврда кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини шакллантириш бўйича жисмоний ва юридик шахслардан 41 минг 112 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 1 минг 480 таси давлат хизматлари маркази томонидан бекор қилинган. 8 минг 421 таси рад этилиб, 30 минг 498 таси ижобий якунланган. 713 таси тўлов жараёнида турибди. Мазкур обьектларнинг 141 таси кўп қаватли уйлар, 5 минг 434 таси кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, 45 таси кўп йиллик дарахтлар, 6 минг 797 таси нотурар бино ва иншоотлар, 21 минг 821 таси якка тартибдаги уй-жойлар, 6 минг 874 таси ер участкаларига тўғри келади.

Ўтган йилларда кадастр соҳасини ислоҳ қилиш бўйича бир қатор қарорлар қабул қилинган. Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида" ги қарори билан яна қатор ўзгаришлар юз берди. Аслида электрон онлайн аукцион ўтказилиши 2018 йилдан бошланган эди. Олдинги тартибда кадастр ходимлари бўш ер майдонларини излаб, тегишли вазирлик идоралари билан келишиб, кейин аукционга чиқарган. Бўш ер майдонини аукционга қўяётганда мутахассислар олдида бу ердан бирор бино қурса бўладими, шаҳарсозлик нормаларига тўғри келадими ё йўқми, деган савол пайдо бўлар эди.  

Ҳукуматнинг янги қарори билан эски тизим ўзгартирилиб,  шаҳарсозлик ҳужжатларига эьтибор берилди. Шунга кўра, энди бўш ер майдони бор жойда истаган одам савдо дўкони ёки ишлаб чиқариш цехларини қура олмайди.  

Олдинги тартибда ерлар фақат ижарага берилган бўлса, эндиликда  мулк ҳамда ижара ҳуқуқи билан аукционга чиқарилаётир. Мулк ҳуқуқининг ижара ҳуқуқига нисбатан ўзига хос яхши томонлари бор. Ижара ҳуқуқи маьлум муддатга берилиб, муддат тугаганидан сўнг яна шартномани узайтиришга тўғри келса, мулк ҳуқуқида 3 та хусусият бирлашади. Бу кўчмас мулкдан фойдаланиш, унга эгалик қилиш ва тасарруф этиш ҳуқуқидир. Мулк ҳуқуқида бўш ер майдонини сотиши, гаровга қўйиши, яъни бозор механизмидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Кадастр хизмати кўрсатиш бугун ана шунга ўхшаш янги тамойиллари билан яқин йиллардаги тартиблардан тубдан фарқ қилади. Барча ишлар очиқ, шаффоф амалга оширилмоқда. Кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини тайёрлаш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки жойлардаги давлат хизматлари маркази орқали бажарилмоқда. Иккинчидан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ҳисобга қўйиш ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр-интеграциялаштирилган ахборот тизими – УзКАД орқали амалга оширилаётгани ҳам ерга бўлган муносабатларни такомиллаштиришга қаратилаётган эътиборнинг амалдаги ифодасидир.  

Хусусан, воҳада 2021 йил 1 январь ҳолатига тузилган Миллий ер ҳисоботида вилоят бўйича 2 миллион 9 минг 991 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, унинг 1 миллион 537 минг 297 гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади. 11 минг 424 гектари аҳоли пункти, 111 минг 106 гектари саноат, транспорт, мудофаа, алоқа, 194 гектари табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган, 517 гектари тарихий-маданий аҳамиятга молик, 322 минг 989 гектари ўрмон фонди, 24 минг 20 гектари сув фонди ҳамда 182 минг 364 гектари заҳира ер майдонларидир. Тизимга киритилган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини жорий йил 1 январь ҳолатига тақдим этилган ер ҳисоботи (баланси) билан таққослаганда кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр-интеграциялаштирилган ахборот тизимига 44 минг 627 та фойдаланувчига тегишли 1 миллион 108 минг 282 гектар ёки 83 фоиз ер майдони киритилгани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикасининг қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижросини таьминлаш юзасидан шу пайтгача жисмоний ва юридик шахслардан Давлат хизматлари марказлари ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ер участкаларини хусусийлаштириш учун 2 минг 548 та 419,93 гектар ер майдонига берилган буюртма “Yerхususiylashtirish” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилиб, Давлат кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилояти бошқармаси, туман, шаҳар филиаллари 520 та ер участкасига ижобий хулоса берган. 2  минг 3 таси  рад этилган. Шундан 762 та аризада ҳуқуқий хужжати мавжуд бўлиб,  давлат рўйхатидан ўтмагани, 150 та ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмани, 14 тасида тақиқ борлиги, 834 та ҳуқуқий ва амалдаги майдонлар бир хил эмаслиги, 165 та аризада бир- бирига зид нотўғри маълумотлар кўрсатилгани, 40 та аризани фуқаро рад этишни сўрагани, 17 та аризачи ва ҳуқуқ эгаси бошқа бўлгани, 10 та такрорий ариза бергани, 7 таси қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ажратилган ерлар бўлгани,  4 та ер участкаси муҳофаза зонасида жойлашгани сабабли  рад қилинди. Ваҳоланки, Низом талабларига кўра, кўчмас мулк объекти жойлашган ер майдонининг ҳуқуқий ҳужжатдаги қисми хусусийлаштирилиши қатьий белгиланган. Шунга кўра, фуқаролар томонидан ариза бериш жараёнида ҳуқуқий ҳужжатдаги майдонлари киритилмасдан амалда фойдаланилаётган ер майдонига нисбатан ҳуқуқий хужжати бўлмаган қисми ҳам киритилган 834 мурожаат  рад этилди.

Ер – умуммиллий мулк. Лекин, ер участкаси хусусий мулкка айланса уни давлат шунчаки олиб қўя олмайди.  Шу пайтгача қонунчилигимизда ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқи йўқ эди. Энди юртдошларимиз учун томарқасини хусусийлаштириб олиш имконияти яратилди. Бу одамларнинг ерга бўлган мулк ҳуқуқини таьминлайди. Мабода ер участкаси давлатга керак бўлиб қолса, шартнома асосида бозор нархида сотиб олиши мумкин. Шунингдек, хусусийлаштириб олинган ер участкасини кредит маблағи учун гаров таьминоти сифатида қўйса ҳам бўлади.  Хуллас, мамлакатимизда сўнгги йилларда ер ислоҳотлари билан боғлиқ янгиланишларнинг барчаси ер майдонларидан оқилона фойдаланиш ва инсон манфаатларини таьминлашга қаратилганининг амалдаги самарасидир.

С. ШОЙМАРДОНОВ,

Давлат кадастрлари палатаси

Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкаси хусусий мулкка айлангач, уни давлат шунчаки олиб қўя олмайди