Давлатимиз томонидан бугунга қадар ерга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш масаласида жами 5 марта “акция” эълон қилинган бўлиб, уларда ҳаммаси бўлиб 1 миллион 365 мингта ўзбошимча қурилган уй-жой ҳужжатлаштирилган.

Охирги тўрт йилда амалга оширилган ислоҳотлар ва соҳани рақамлаштириш ҳисобига 41,5 миллион гектар ер давлат рўйхатидан ўтказилган. Бу мамлакатдаги жами ерларнинг 92 фоизини ташкил этади. Қиёс учун айтадиган бўлсак, 2020 йилга қадар бор йўғи 487 минг гектар ернинг хат-ҳужжати бўлган холос.

Шу билан бирга, ҳуқуқий ҳужжатлари ер эгасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етмаган 3 миллион 800 мингдан ортиқ ер участкалари мавжуд.

Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун аҳолини йиллар давомида қийнаб келган ер участкаси ва уй-жой билан боғлиқ муаммоларнинг ҳуқуқий ечими десак муболаға бўлмайди.

Қонунга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар; 2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар; “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар; 2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки Халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер; боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер; кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери; давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер; ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши; ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги; ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги; муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги; бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса); ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун жорий йилнинг 8 ноябр куни кучга кирди. 

Мазкур қонун ижроси натижасида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер участкаларига нисбатан ижара ҳуқуқини ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилишига ва бу орқали аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ҳамда ушбу бино ва иншоотларни коммунал тармоқларга улаш бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юзага келаётган муаммоларининг ҳал этилишига ҳам имкон беради.

Ҳуқуқларни эътироф этиш ҳудудлар бўйича босқичма-босқич амалга оширилади. Бунинг учун Кадастр агентлиги ҳар йили режа-жадвал тасдиқлайди. Унга асосан Кадастр агентлиги Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади; 10 та ваколатли орган (ҳокимлик, қурилиш, экология, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга киритади; тизимда шакллантирилган электрон йиғма жилд маҳалла биноларида, Кадастр агентлиги сайтида ҳамда бошқа манбаларда эълон қилинади.

Тўпланган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги адлия органлари томонидан ўрганиб чиқилади ва ижобий хулоса қабул қилинган фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан хабарнома юборилади.

Хабарнома асосида бир марталик тўловни амалга оширганларга ҳар чоракда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарори билан ерга ижара ҳуқуқи, бино-иншоотга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Венера Бобоева,

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси 
ҳуқуқий ахборот шуъбаси бошлиғи.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкаси ва уй-жойингизнинг қонуний ҳужжати борми?