2024 йил 5 августда “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Қонун қабул қилинишига сабаб бўлган ҳолатлар ва қонуннинг аҳамияти ҳақида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Чўллиев билан суҳбатлашдик.

– Қонуннинг ишлаб чиқилиши тарихига эътибор қаратмоқчиман. Бундан бир неча йил олдин Сенатга Бухоро вилоятининг Олот туманида яшовчи бир гуруҳ фуқаролардан уларга тегишли бўлган ер участкаларининг кадастр ҳужжатларини тўлиқ расмийлаштириш масаласида мурожаат келди.

Унда кўтарилган масалаларни ўрганиш бўйича Сенат кенгашининг қарори билан ишчи гуруҳ тузилиб, Олот туманида 1991-2000 йиллар давомида уй-жойларни хусусийлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ва фуқароларга берилган эгалик ордерлари ҳамда тегишли йиғма жилдлар хатловдан ўтказилди ҳамда мурожаатда қайд этилган уй-жойларни ажратиш, уларга ҳуқуқий мақом беришга оид ҳужжатлар, шу жумладан, архив ҳужжатлари ҳамда масалага оид ер ва солиқ қонунчилиги ўрганилди.

Хатловда Олот туманидаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида хусусийлаштириш жараёнида ерга эгалик ҳуқуқи берилмаган 289 тураржой аниқланиб, уларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди.

Ўрганишлар ушбу масаланинг долзарблигини ҳамда бу каби муаммолар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжудлигини кўрсатганлиги сабабли, мазкур масала республика миқёсида ўрганиб чиқилди. Ўрганишларга кўра, республика бўйича ҳуқуқий ҳужжатлари йўқ ёки тўлиқ бўлмаган, ер участкасидан узоқ йиллар давомида фойдаланиб келаётган ёки ерга бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш масаласи ер эгасига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра охирига етмаган 3,8 миллиондан ортиқ (493 минг гектар) ер участкалари мавжудлиги аниқланди.

Аниқланган ҳолатларга қонуний ечим бериш мақсадида дастлаб Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди. Давлатимиз раҳбари мазкур масаланинг халқимиз учун нақадар муҳимлигини инобатга олиб, (2022 йил 18 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида) ушбу масалани қонун ишлаб чиққан ҳолда ҳал этиш вазифасини белгилаб берди.

Юқоридагиларга кўра, вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қонун лойиҳасини тайёрлаш устида иш олиб борилди ва ушбу жараёнда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзолари ҳам иштирок этди.

Якунда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилди. Қонунчилик палатаси томонидан лойиҳа қонун сифатида қабул қилинди ва кейинчалик Сенатда маъқулланди. Ниҳоят, миллионлаб юртдошларимиз ҳаётига бевосита дахлдор бўлган мазкур қонун Президентимиз томонидан 5 августда имзоланди.

– Қонунда нималар назарда тутилган ва аҳолига қандай қулайликлар яратилди?

– Мазкур қонун 6 боб, 35 моддадан иборат бўлиб, унинг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январга қадар этиб белгиланган.

Қонун билан фуқаролар томонидан 2018 йил 1 майга қадар якка тартибда уй-жой қуриш орқали ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга нисбатан бўлган ҳуқуқлар эътироф этилади.

2018 йил 1 майга қадар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳужжатларда кўрсатилган ер участкаси майдонидан ортиқча эгаллаган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга мулк ҳуқуқи берилади.

“Бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга эгалик ҳуқуқи расмийлаштирилади.

2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари кенгаши томонидан ўз вақтида тасдиқланмаган ер участкалари, фуқароларнинг боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги тураржойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг яшаш учун мўлжалланмаган бинолари ва иншоотлари ёки уларнинг қисмлари жойлашган ер участкасига, хусусийлаштирилган бинолар ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига, фуқароларнинг, тадбиркорлик субъектларининг қонунчиликка мувофиқ мулк (эгалик қилиш) ҳуқуқи эътироф этилган бинолари ва иншоотлари эгаллаган ер участкаси бўйича  ҳуқуқлар ҳам қонунийлаштирилади.

– Қонунда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва унда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг шартлари белгиланган. Бу қандай шартлар?

– Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси бошқа шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга қўйилмагани, ер участкасидан фойдаланишда низо йўқлиги, ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги, ширкат аъзоси бўлгани, инвестиция ва бошқа мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани каби бир қатор шартлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, қонун билан якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг ўлчамлари аниқ қилиб белгиланган. Яъни, агар ер участкаси 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, барча ҳудудларда 0,24 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда; агар ер участкаси 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 0,06 гектардан, қолган ҳудудларда 0,12 гектардан кўп бўлмаган ўлчамда белгиланади.

Агар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси юқорида қайд этилган ҳажмлардан ортиқча бўлган тақдирда, белгиланган ҳажмдаги ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилган ҳолда қолган ортиқча ер участкаси мазкур шахсга деҳқон хўжалиги ёки томорқа хўжалиги юритиш учун расмийлаштириб берилади.

– Қонун билан ҳуқуқларни эътироф этиш босқичлари белгиланган. Бу қандай амалга оширилади?

– Дастлаб Кадастр агентлиги автоматлаштирилган ахборот тизимига барча ерлар бўйича 6 хил турдаги бирламчи маълумотларни киритади. Ваколатли ташкилотлар (ҳокимлик, қурилиш, экология, сув, солиқ, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва бошқалар) икки ой муддатда ҳар бир ер участкаси бўйича ўз ваколатидаги маълумотларни тизимга бириктиради.

Автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғмажилд маълумотлари тегишли фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг эълонлар учун бурчакларда, Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ахборот манбаларида жамоатчиликка эълон қилинади.

Ушбу маълумотлар устидан манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ваколатли ташкилотларга бир ой ичида шикоят қилиши мумкин. Тўпланган барча ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги тизим орқали Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан икки ой ичида ўрганиб чиқилади.

Адлия органлари томонидан ижобий хулосага келинган тақдирда фуқароларга Кадастр агентлиги томонидан бир марталик тўловни йигирма иш куни ичида тўлаш тўғрисида СМС-хабарнома юборилади. Тўлов ўз вақтида тўланмаган тақдирда иш тўхтатиб турилади.

Тўлов тўланган тақдирда, электрон йиғмажилд, маълумотлар ва ҳужжатлар ижобий хулосалар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига навбатдаги сессияси (мажлиси)да кўриб чиқиш учун ахборот тизими орқали юборилади. Ҳужжатлар кенгашлар томонидан уч ой ичида сессиялар (мажлислар)да муҳокама қилинади. Шундан сўнг, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи кенгаш қарори билан эътироф этилади.

Бунда, ижара муддати ер қонунчилигига мувофиқ якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун 99 йил, бошқа ер участкалари учун 49 йил этиб белгиланади.

Хулоса қилиб айтганда, қонун бир неча йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг қонуний ҳал этилишига имкон беради.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун 2024 йил 8 ноябрдан кучга киради.

ЎзА мухбири

Норгул Абдураимова

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкалари билан боғлиқ қонун қабул қилинишига нима сабаб бўлди?