Қашқадарё вилоятида июнь ойида 81 та 2,47 гектар ер участкаси “E-Ijro auksion” электрон савдо майдончаси орқали тадбикорлик субъектларига сотилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 апрелдаги қарори ижроси юзасидан вилоятнинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг “Davreestr pro-2” тизими орқали 1087 та якка тартибдаги турар жойлар, 263 та нотурар жой объектлари, кўп қаватли уйларда жойлашган 237 та хонадон ва 131 та ер участкасига кадастр паспортлари тайёрлаб берилди.
Бундан ташқари, вилоятнинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида “Davreestr pro-2” тизими орқали 214 та жисмоний шахсга тегишли бўлган нотурар жой обектлари, 77 та юридик шахсларга тегишли бўлган нотурар жой обектлари, 1450 та якка тартибдаги турар жойлар, 311 та хонадон, 543 та ер участкасига бўлган ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган.
Aйтиш керакки, юқорида кўрсатиб ўтилган мурожаатлар юзасидан тўловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги қарорига мувофиқ автоматик тарзда тизимни ўзида давлат хизматларининг нархлари белгиланган ва инвоис рақами шакллантирилган.
Мазкур қарорга асосан Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўм тўланган бўлса, эндиликда 245 минг сўмгача яъни 20 фоизга нархлар арзонлаштирилгани ҳам аҳамиятлидир.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўловларни амалга оширишда банк шахобчасида нақд пул, клик, пластик карточкалар орқали тўлаш имконияти яратилган.
Кўчмас мулк объектларига кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини расмийлаштириш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) тизими яъни Давлат хизматлари маркази ва my.gov.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.
Ўлмас Баротов, ЎзА