Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда ер сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди.
Жумладан, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, туман ҳудудидан 10 сотих ер майдонини ажратиб берилишини ижобий ҳал қилишни ваъда қилган. Бунинг учун 10 минг АҚШ долларига келишиб, шундан 9 минг 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири