Ер силкиниши ва унинг келиб чиқиш сабаблари
Ер силкиниши ҳақида гап кетганда ҳар бир инсон ўзи ва яқинларини ҳимоя қилиш йўллари ҳақида ўйлайди.
Давр тараққиёти сабаб шаҳарлар, ҳатто қишлоқ жойларида ҳам кўп қаватли бинолар қурилмоқда. Бу аввало инсонларда ер силкинганда хавотирни уйғотиши мумкин. Чунки, бундан роса 55 йил олдин пойтахтликлар Тошкент шаҳрида рўй берган мудҳиш зилзилани ҳали унутгани йўқ.

Маълумки, ўтган йиллар мобайнида дунёнинг бир қатор давлатларида кучли ер силкинишлари кузатилди. Кўплаб вайронагарчиликлар юзага келиб, минглаб қурбонлар берилди. Улар тинч аҳолида катта ташвиш уйғотди, албатта. Шу боис, яқин йиллар ичида ҳам бундай табиий офатлар рўй бериши мумкинми, деган савол барчани қизиқтиради.
ЎзА сайти орқали “Мутахассис фикри” рукни остида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сеймология институтининг лаборатория мудири, академик Қаҳҳорбой Абдуллабеков томонидан айни мавзудаги муҳим саволларга жавобларни бериб борамиз.
Сайтимизни кузатиб боринг.
ЎзА