Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Ер ресурслари ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилди.

22 апрель – Халқаро ер куни ҳамда “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ташкил топганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирда вазирлик, институт масъуллари, соҳа мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, таназзулининг олдини олиш, ер майдонларини келажак авлодларга бус-бутун ҳолида етиб боришини таъминлаш масалаларига аҳолининг эътиборини жалб қилиш бугуннинг долзарб масалаларидандир.

Унумдор, серсув ерлардан кўп йиллик тажриба ҳамда замонавий илм-фан ютуқларига асосланган ҳолда мақсадли фойдаланилмаса, ерлар таназзулга учраб, унумдорлик хусусияти йўқолади, самарадорлиги пасайиб бораверади.

Тадбирда қайд этилишича, республикамиз умумий ер майдони 44 миллион 890 минг гектар бўлиб, шундан 3 миллион 240 минг гектарини суғориладиган экин ерлар (7,2 фоиз) ташкил этади.

“Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти 1961 йилда ташкил этилган бўлиб, институт томонидан ўтган даврда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш, ер муносабатларини тартибга солишда ер тузиш, ер мониторингини ташкил этиш, ерларнинг норматив қийматини аниқлаш ва геоботаник тадқиқотлар ўтказиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан 2018 йилдан бошлаб институтда узоқ йиллик танаффусдан кейин илм-фан йўналиши қайта тикланиб, бугунги кунда 50 нафардан зиёд ершунос олимлар тайёрланмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши, чўлланиш, биологик хилма-хилликнинг қисқариб бориши, атмосфера ва сув манбаларининг ифлосланиши ва танқислиги, чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар, чўлланиш ва қурғоқчиликнинг кенгайиши, катта майдонлардаги ернинг қишлоқ хўжалигига айланмасдан чиқиб кетиши инсоният тақдирига кучли хавф солади.  

Ушбу салбий таъсирлар афсуски, мамлакатимизда ҳам сезилмоқда. Республикамиз ҳудудининг 70 фоизи табиий шўрланиш, қум кўчкилари, қумли гармселлар таъсирига учраган қурғоқчил ва ярим қурғоқчил майдонлардан иборат эканлиги, айниқса, Орол фожиаси оқибатида беш ярим миллион гектардан ортиқ ер тузли чўлга айланганлиги ачинарли.  

Бутун дунёда аграр соҳани ривожлантириш концепцияси қайта кўриб чиқилиб, соҳада янги биологик технологияларни қўллашга ўтилмоқда. Сўнгги йилларда АҚШ, Голландия, Япония, Германия, Франция, Корея, Ҳиндистон, Хитой, Россия каби ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги соҳасида арзон ва ресурстежамкор юқори самарали усуллардан кенг фойдаланилиб, турли соҳаларни илғор биотехнология усуллари орқали ривожлантириш чоралари кўриляпти.  

Бугунги кунда бир гуруҳ олимлар томонидан турли биопрепаратлар яратилиб, ижобий натижаларга эришилди. Мамлакатимиз ҳудудида агробиотехнологияларнинг ишлаш фаолияти бошлаб юборилди.

– Ер ресурсларини сақлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий ресурсларни тежаш каби масалалар соҳа мутахассисларининг доимий эътиборида, – дейди қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев. — Пандемия озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳада ислоҳотларни амалга ошириш каби бир қатор масалаларни мураккаблаштириш билан бирга, қишлоқ хўжалигида геоахборот тизимлари, масофавий зондлаш ва рақамлаштириш дастурлари, ақлли қишлоқ хўжалигини жорий этишнинг долзарблигини янада кучайтирди. Бу вазирлик олдига катта вазифаларни қўйди. Бу борада изланишдамиз ва олдимизда бажарилиши керак бўлган режалар кўп. Ер тузувчиларимиз учун ҳам яхши янгиликларимиз бор. Яъни, уларни ушбу соҳада жаҳон миқёсида ишлатиладиган илғор технологиялар билан таъминлашни мақсад қилганмиз.  

Конференцияда ер тузиш соҳасида юксак марраларга эришган бир гуруҳ мутахассис ҳамда ёшлар тақдирланди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ресурслари ва қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш истиқболлари