Ер, сув ва бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик, халқимиз ҳаёти ва фаровонлигининг асоси бўлиб, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналишларидан биридир.

Ерларни ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун иқтисодий ва технологик асосланмасдан ўтказилиши ва ерлар унумдорлигининг пасайиб кетиши ҳолатлари ўз ўрнида жараёнларни самарали бошқариш заруратини пайдо қилди.  

2025 йил 5 майда кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун шундай муаммоларга барҳам беришга қаратилган.  

– Маълумотларга қараганда, сўнгги 20 йил давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги ерлари 64 фоизга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган суғориладиган ерлар эса 24 фоизга камайган, – деди сенатор Сайёра Абдукаримова. – Шунингдек, бонитети 60 баллдан юқори бўлган ерлар 10 фоизга қисқарган, сифати ўртача ва ўртачадан паст бўлган ерлар эса 14 фоизга ошган. Суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилиши натижасида 2021-2024 йилларда қишлоқ хўжалиги ерлари 70 минг гектарга, шу жумладан, суғориладиган ерлар 9,6 минг гектарга камайган.

Суғориладиган ерларнинг тоифаси ўзгариши шу тарзда давом этиши истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигига катта хавф туғдиради. Барчамизга маълумки, ер чекланган ресурс ҳисобланиб, уни ишлаб чиқариш имконияти мавжуд эмас.  

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш имкониятининг чеклангани фермерлар ва тадбиркорларнинг кўплаб эътирозларига сабаб бўлмоқда.  

Қишлоқ хўжалигига ушбу объектларни жойлаштириш чекланганлиги даладаги ишчиларнинг дам олиши учун қулай шароит яратишга, одамларни ва юкларни ташиш харажатлари ва вақтининг ошишига, етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш орқали қўшимча қиймат занжирини яратишга таъсир қилмоқда. Оқибатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши харажатлари ортиб бормоқда.

Тупроқ шўрланиши, чўлланиш, деградация жараёнлари, қурғоқчилик муаммолари кескинлашаётган шароитда озиқ-овқат муаммосини ҳал қилиш ва ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ер унумдорлигини сақлаш ва оширишга, умуман, ерларнинг ресурс ролини мустаҳкамлаш билан тўғридан-тўғри боғлиқ.

Шу билан бирга, сўнгги йилларда олиб борилган гидрогеологик тадқиқотлар натижасида аҳолини ер ости сувлари ҳисобига ичимлик суви билан таъминлаш 67 фоизга етгани, лекин мунтазам равишда ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортаётгани ҳамда ер ости сувларининг асосан ерларни суғориш ва бошқа мақсадларда олинишининг кескин ошиб кетгани кузатилган.  

Таҳлилларга кўра, айрим ҳудудларда ер остидан сув олишнинг 60-90  фоизи ерларни суғоришга йўналтирилмоқда. Республиканинг 21  туманида сув сатҳи кўп йиллик ўртача сатҳдан 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетган.

Соҳага оид рухсат берувчи тартиб-тамойиллар содда ва шаффоф бўлишига қарамасдан, ер ости сувларидан назоратсиз ва ҳисобсиз фойдаланиш ҳолатлари йилдан йилга ортиб бормоқда.

Маълумотларга қараганда, 2019-2024 йилларда 1,5 мингга  яқин ер ости сувларига рухсатномасиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Шундан 186 ҳолатда ер ости сувларига ноқонуний қудуқ бурғилаш ҳолатлари бўйича маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган.

Янги қонун билан бир қатор қонунлар ҳамда кодексларгa  юқорида келтириб ўтилган масалаларни қамраб олган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ер ости сувларига қудуқни қонунга хилоф равишда бурғилаганлик учун жавобгарликни белгиловчи, ер ости сувларидан назоратсиз ва ҳисобсиз фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтирувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.    

Солиқ кодексига киритилган қўшимчага кўра, ер ости сувларидан фойдаланувчилар томонидан сувни ҳисобга олиш воситаларисиз сув олинганида солиқ тўловини белгиланган солиқ ставкасининг беш баравари миқдорида ундирилади.

Ер кодексига суғориладиган ерларни бошқа тоифага ўтказиш бўйича талабларни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Тоифаси ўзгартирилган ерлардан келгусида фойдаланиш бўйича аниқ шартларни белгиловчи, ер участкасини олганлик ва ердан фойдаланганлик учун ҳақ бўйича қарздорлик 6 ой ичида бартараф этилмаса, ерга бўлган ҳуқуқни бекор қилишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар ҳам кодексдан ўрин олди.  

«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, маъмурий-ҳудудий бирликларга такрорланмас ягона код берилади.  

«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолиятига рухсатнома бериш тартиби жорий этилди.  

Қонуннинг амалиётга жорий этилиши натижасида суғориладиган ерларни ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳолатлари камаяди. Чунки ерни муҳофаза қилиш механизми кучайди. Қишлоқ хўжалигига етказилган нобудгарчиликлар бўйича тўловларни амалга оширишнинг аниқ манба ва муддатлари белгиланди.  

Суғориладиган ерларни бошқа тоифага ўтказиш бўйича талаблар янада кучайтирилди ҳамда тоифаси ўзгартирилган ерлардан келгусида фойдаланиш бўйича аниқ шартлар қўйилди.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни жойлаштириш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлиги ошади. Чунки ушбу объектлар эгаллаган ерлардан қишлоқ хўжалиги ерлари каби солиқ миқдорининг қўлланилиши фермерлар зиммасидаги солиқ юки камайтирилди.  

Ер ости сувларидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари камайтирилади ҳамда соҳада давлат назорати кучаяди. Ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун қулайликлар яратилди.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ости сувларидан назоратсиз ва ҳисобсиз фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди