Мамлакатимизда ер ости ичимлик сувларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш, дарёлар ўзанларида қазиш ишларининг салбий оқибатларини олдини олиш муҳим масалалардан бири.

Шу боис, мазкур йўналишда жорий йил 16 мартда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижросини таъминлаш юзасидан муайян чоралар амалга оширилмоқда.

ЎзА мухбирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси раҳбари Жасур АДИЛОВ билан суҳбати “Йўл харитаси” ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди.

– Албатта, ер ости ичимлик сувларини асраб-авайлашга ҳар бир фуқаро масъул, – деди Ж.Адилов. – Негаки, у ҳаётимиз учун зарур манба ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, ер ости ичимлик сувларидан самарали фойдаланиш бўйича жорий йилда “Йўл харитаси” тасдиқланди. Унда белгиланган вазифалар ижросини тегишли ташкилотлар томонидан бажариш юклатилган.

Жумладан, ички бозорни қум-шағал материаллари ва нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида дарё ўзанларида жойлашган норуда участкаларидан фойдаланиш учун рухсатномалар амалдаги тартибга мувофиқ ҳокимликларнинг кафолат хатлари, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва “Ўзбекгидрогеология” ДУКнинг ижобий хулосалари асосида расмийлаштирилган.

Ҳар бир рухсатноманинг фойдаланиш шартларида қазиб олиш чуқурлиги, аниқ чегаралардан чиқмасдан экологик талабларга риоя қилган ҳолда иш олиб борилиши белгилаб қўйилган.

Ҳозирда бу борада назорат-текширув ишлари тизимли амалга ошириляпти. Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекция томонидан жорий йилнинг 10 апрель ҳолати бўйича жами 242 та тадбиркорлик субъектларида текширув ўтказилди. Бу жараёнда ноқонуний ҳолатлар аниқланса, лицензияларни муддатидан аввал бекор қилиш чоралари ҳам кўрилмоқда.

Бу борада “Хавфсиз дарё” ДУК билан шартнома асосида фаолият олиб бораётган 143 та ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан берилган лицензияга эга 56 та тадбиркорлик субъектларида текширув якунланди.

– Текширув пайтида ноқонуний ҳолатлар ҳам аниқландими?

– Ҳа, ноқонуний ҳолатлар содир этилган. Масалан, текширув натижасига асосан 169 та ҳолат бўйича 4,3 миллион метр куб қум-шағал қазилгани аниқланди. Шундан 104 та ҳолат бўйича 1,7 миллион метр куб ҳажмда рухсатнома талабларини бузган ҳолда, яъни белгиланган ҳудуддан ташқарида ва белгиланган чуқурликдан тушган ҳолда қазиб олинган.

Хусусан, Тошкент вилоятида 22 та шундай ҳолат аниқланган. 803 минг метр куб ҳажмда қум-шағал ноқонуний қазиб олинган.

Мисол келтирадиган бўлсак, лицензияга эга тадбиркорлар томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. “BAYTQO’RG’ON TOSH SARALASH” МЧЖ томонидан қазиш ишлари олиб борилган. Бу жараёнда ҳудудни кесиб ўтган юқори босимли газ қувурининг (∅ 1020 мм) муҳофаза минтақаси ҳисобга олинмаган. Қазиш ишлари бевосита кўмилган газ қувури ёнигача олиб борилган, қувур қисман очилиб, сув ювиши оқибатида таянчлари чўккан. Худди шу каби Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Қизилсой дарёсида “KENES” МЧЖ томонидан лицензияда белгиланган ҳудуддан ташқарида 26 минг метр куб қум-шағал ноқонуний қазиб олинган.

“Хавфсиз дарё” ДУК билан шартнома асосида ишлаётган тадбиркорлар томонидан 88 та ҳолат бўйича 1,6 миллион метр куб қум-шағални ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари аниқланди. Барча ҳолатлар юзасидан тўпланган материаллар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

– Мамлакатимиз ҳудудларида сув иншооти ҳудудига яқин жойларда тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилган. Бу ер ости чучук сув манбаларига салбий таъсир кўрсатмайдими?

– Минг афсуски, бунинг салбий томони бор. Шу сабабдан ҳам, биз назорат тадбирларини кучайтирганмиз. Аниқланган ҳолатларга чора кўриш ишлари эса ҳамиша назоратда.

Масалан, Самарқанд вилояти Зарафшон дарёси ўзанида жойлашган ер ости чучук сув манбаларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган сув иншооти санитар-муҳофаза ҳудудининг 1-минтақасида, атиги 50 метр масофада жойлашган 2 та тадбиркорлик фаолияти тўхтатилди.

Чирчиқ дарёсидаги ВУ-1 ва “Ниёзбош” сув олиш иншоотига яқин лицензияга эга 6 та ва шартнома асосидаги 4 та ҳамда Зарафшон дарёсидаги “Дамхўжа-3” сув олиш иншооти яқинидаги шартномага эга 3 та субъект фаолияти санитар-муҳофаза ҳудуднинг 2-минтақасига тўғри келганлиги сабабли, уларга муқобил вариант таклиф этиш ҳамда босқичма-босқич кўчириш чоралари кўрилмоқда.

Қонун бузилишига йўл қўйган ҳолда фаолият олиб борган лицензияга эга объектлар сони 16 тани ташкил қилиб, улардан белгиланган ҳудуддан ташқарида қазиш ишларини олиб борган жами 10 та ҳолат бўйича 89 минг метр куб ҳажм аниқланди.

Мисол учун, дарё ўзанларини тозалаш бўйича фаолият олиб борган тадбиркорлар томонидан йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Сангзор дарёсининг Жиззах вилояти Бахмал тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида “Хавфсиз дарё” ДУК билан шартнома асосида қум-шағал қазиб олаётган “ZARXAL QUM” МЧЖ томонидан белгиланган ҳудуддан ташқарида 277,19 минг м3 ноқонуний қазиш олиб борилган.

Ҳозирда аниқланган 16 та ҳолат юзасидан тўпланган материаллар қонуний баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилди.

– Лицензиялари бекор қилинган тадбиркорларнинг келгусидаги фаолияти бўйича қўмита томонидан таклифлар билдириладими?

– Албатта, қўмита бу борада таклифлар билдиради. Лицензиялари бекор қилинган тадбиркорларнинг келгусидаги фаолиятини давом эттиришини инобатга олган ҳолда Давлат геология қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларидан қурилиш тошлари хомашёлари мавжуд муқобил ер участкалари ажратилди. Бунда ажратилган ерлардан майдони Бўстонлиқ туманининг тоғли қисмидан 28 гектар, Қибрай туманидан 10,5 гектар ва Оҳангарон туманидан 64,7 гектарни ташкил этади.

Мазкур ер қаъри участкалари Тошкент вилояти ҳокимлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмиталари билан келишган холда, шаффоф механизмлар асосида E-Auksion савдо платформасига жойлаштирилиши таъминланади.

ЎзА мухбири

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА

суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Eр ости чучук сув манбаларига яқин жойда тадбиркорлик қилишга йўл қўйилмайди