Ер майдонини турар жой сифатида расмийлаштириб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди

Сурхондарё вилоятида ер майдонини турар жой сифатида расмийлаштириб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ахборот хизмати.
Сурхондарё вилоятида ер майдонини турар жой сифатида расмийлаштириб бермоқчи бўлган кадастр ходими ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти ахборот хизмати.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Жарқўрғон тумани филиали мутахассиси Э.И фуқаро Г.Хга тегишли бўлган 12 сотих ер майдонини турар жой сифатида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.Ига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.