Сўнгги йилларда мамлакатимизда ер муносабатлари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли тарзда ҳимоя қилишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 23 октябрь санасида Президентимиз томонидан имзоланган “Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни эълон қилинган эди.
Бугунги суҳбатимизда ушбу қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси “Ерларни аукционга қадар дастурга жойлаштириш, келишиш ишларини мувофиқлаштириш” бошқармаси етакчи мутахассиси Морисжон Турдиев билан мулоҳаза юритамиз.
Ушбу суҳбатни ЎзАнинг “YouTube” каналида томоша қилишингиз мумкин.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/B8Mkk4pcmDQ?si=wIaL7FBj_a0MeBM-" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ўткир Алимов, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА