Президентимиз раислигида ўтказилган ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ер ҳисобини юритиш ҳамда кадастр хизматларининг сифатини яхшилаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида муҳим вазифалар белгиланган эди. Шундан сўнг жойларда бу борадаги ишлар бошланди.

Бу ҳақда давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жасур Аҳроров ЎзА мухбирига интервью берди.

– Ҳозир Тошкент вилоятида жами 1 миллион 514,9 минг гектар ер майдони мавжуд, – дейди Жасур Аҳроров. – Жорий йилдан бошлаб кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказувчи UZKAD интеграцион ахборот тизими орқали 668,2 минг гектар ер майдонлари ҳисобга олинди. Президентимиз йиғилишда бу масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтган эди. Бунда маълумотларининг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади, шу билан бирга иш фаолиятимизда қулайлик ва шаффофлик таъминланади.  

Илгари доимий фойдаланиш учун ажратилган ерларнинг ҳуқуқий мақоми аниқ эмасди. Оқибатда айрим жойлардаги қишлоқ хўжалиги ерлари кадастр рўйхатидан ўтмасди. Бу ўзига яраша муаммоларга сабаб бўлган. Эндиликда бу борадаги ишлар замон талаблари асосида бажарилмоқда.  

Эндиликда вилоятимиз бўйича 2 минг 616 гектардан ортиқ ер майдонида 1 минг 60 та иссиқхона мавжуд бўлиб, 482 таси доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ва 578 та иссиқхона ижара ҳуқуқи асосида расмийлаштирилган. Жами 4 минг 846 та боғ тегишли тартибда расмийлаштирилган бўлиб, жами 36 минг 16 гектар ер майдонида жойлашган.

Бундан ташқари, 783 минг 505 та бино-иншоот ҳисобга олинган бўлиб, унинг 87,5 фоизи давлат рўйхатидан ўтказилган. Булар  якка тартибдаги турар жойлар, кўп қаватли уйлардаги квартиралар, нотурар жой объектлари ва бошқалардир.

Видеоселекторда Президентимиз сув фонди ерларидан қўшимча иқтисодий самара олишнинг бирдан бир йўли – уларни тўлиқ кадастрдан ўтказиш эканини таъкидлаган эди. Ҳозирги кунда Тошкент вилоятида мавжуд 21 минг 297 гектарда жойлашган 1 минг 205 та канал ва коллекторлар маълумотлари UZKAD тизимига киритиш ҳамда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари бошланди.  

Умуман олганда, бу борадаги ишлар ҳали тизимли равишда давом этади. Мақсад ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳада турли коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик ва кадастр хизматларининг сифатини яхшилашга эришишдир.  

ЎзА мухбири А.Мусаев ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ҳисобини юритиш тизими такомиллашмоқда