Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан олиб борилган назорат тадбирлари давомида жорий йил бошидан бери жами 1 минг 511 та ҳолатда ҳуқуқбузарлик аниқланган. Уларнинг асосий қисми жисмоний шахслар томонидан содир этилган.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этилган 899 та ҳолатда жами 15 миллиард 284 миллион сўмлик жарималар қўлланилган. Хусусан, Кадастр агентлиги Зангиота туман бўлими томонидан ҳудуддаги “Эркин” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Эркин Искандаров Шуҳрат” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг бир қисми фуқаролар томонидан ўзбошимча эгалланиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилгани қайд этилди. Ҳолат тегишли тартибда бўлим томонидан назоратга олиниб, қурилмаларни бартараф этиш ва ерни аввалги ҳолатига қайтариш ишлари таъминланди.  

Назорат тадбирлари давомида Юқори Чирчиқ тумани Дўстлик массиви, қишлоқ хўжалиги харитасининг 1146-контурида фуқаро К.А.га ажратилган деҳқон хўжалиги ерларида ноқонуний қурилма қурилгани ҳам фош этилди. Масъуллар томонидан фуқарога қонунчиликда белгиланган тартибда Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик мавжудлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгач, ушбу ер майдонидаги қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилди. 

Айни кунларда вилоят ҳудудида ер назорати тадбирлари кучайтирилган тартибда амалга оширилмоқда. Бунда мутахассислар дронлар ёрдамида, космик суратларни таққослаш орқали қонунбузарликлар кўздан кечирилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер эгасиз эмас