Ер – даромад манбаи. Бугунги кундаги шароит ва имкониятлардан тўғри ва оқилона фойдаланган юртдошларимиз ўзларининг томорқасини оиласининг асосий даромад манбаига айлантирган.

Кейинги йилларда юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш ва шу орқали етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ҳамда ҳажмини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилммоқда. Соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчиликни ривожлантириш, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.

Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борада дастуриламал вазифасини ўтамоқда. Мазкур ҳужжатга кўра,  2022 -2025 йилларда Навоий вилоятида 19 минг 560 гектар, жумладан, жорий йилда 7 минг 823 гектар ер майдони аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида аҳолига бўлиб берилди. 

– Бу ерлар деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 0,10 сотихдан 1 гектаргача бўлган ўлчамларда очиқ электрон танлов орқали 10 йилга ижарага берилади, – дейди Давлат кадастрлари палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мансур Носиров. – Ер участкасидан ижара шартномасида кўрсатилган шартлар асосида фойдаланиш мумкин. Ижарага берилган ер участкалари олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас. Ер майдони аҳолининг даромадини ошириш учун хизмат қилиши лозим. 

Албатта, ижарага берилган ер участкаси ер участкасини сотиш ёки ўзгача тарзда бошқаларга ўтказиш, ер участкасини иккиламчи ижарага ва ёрдамчи пудратга бериш, ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш тақиқланади. Аксинча, ер унумдорлигини сақлаш ва ошириш, ирригация ва мелиорация тизимларини соз ҳолатда сақлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилиш, шу жумладан ер участкасидаги тупроқ қатламини асраш лозим.

Айни пайтда қарор ижроси юзасидан ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида Навоий вилояти суди судьялари томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқ жойнинг ўзида чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг чизмалари ва тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига олинганидан кейин вужудга келиши, ижарага берилган ер участкаларидан самарали фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари, ер участкаси ижараси, ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилиниши, ер қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик борасида кенг тушунтириш берилмоқда.

– Ер умуммиллий бойликдир, Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади, – дейди Навоий вилоят суди жамоатчилик ва ОАВлар билан алоқалар бўйича бош консультанти Азиза Рўзиева. – Президентимизнинг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори давлат томонидан аҳолининг кенг қатламларини меҳнат билан банд қилиш орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилинган қарордир. Жойларда ўтказилаётган тадбирлар давомида ерларни ажратишда устуворлик, энг аввало, маҳалладаги шароити оғир, лекин ишлашга иштиёқи баланд оилаларга берилиши ва бунга ҳоким ёрдамчилари бош қош бўлишлари лозимлиги, аҳолини ажратилган ердан унумли фойдаланган ҳолда даромадини ошириши лозимлиги тушунтирилмоқда. 

Албатта, деҳқон хўжалиги еридан оқилона фойдаланмаса, ижара шартномаси суд орқали муддатидан олдин бекор қилинади.

Абдували Бўриев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер – даромад манбаи, ундан оқилона фойдаланиш зарур