Фармон ва ижро

Кейинги йилларда ер билан боғлиқ талон-тарожликлар авж олгани сир эмас. Ҳокимлар, ҳатто фермерларнинг ер сотиши, оқибатда суғориладиган ерларда қурилишлар қилиш ҳолатлари кўпайди.

Оммавий бузиш ишлари рўй бергани эса мана шундай қонунсизлик туфайли эди. Энг ёмони, бундан кўпроқ оддий одамлар жабр чекди.

Айнан шу каби ноқонуний ҳолатларга тўлиқ барҳам бериш, ерлардан қонуний асосда, бозор тамойилларига мувофиқ фойдаланиш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.  

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори Элдор АЪЗАМОВ билан шу мавзуда суҳбатлашдик.

– Прокуратура органлари ер билан боғлиқ қонунбузарликларга қарши курашда қандай чора-тадбирлар олиб бормоқда?  

– Прокуратура органлари томонидан мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил ва жорий йилнинг 5 ойида ўтказилган мониторингларда 7,1 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани   фош   этилди.

8,7 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларида ноқонуний   қурилиш қилинган. Бундан ташқари, 877 ҳолатда 5,3 минг гектар қишлоқ хўжалиги ерларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётгани аниқланиб, бу ерлар туман ҳокимликлари захирасига қайтарилди.

Ушбу даврда ҳокимликлар томонидан ер ажратишга доир 7,5 минг қарор қонунга зид равишда қабул қилинган ҳамда 120  минг  гектар   ер   ноқонуний   ажратилган. Маъмурий судларда ўтган йилда 2,2 мингта ҳолатда туман ҳокимларининг ер билан боғлиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб   топилган.

Ер қонунчилигини бузгани учун 588 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, 42 нафарига озодликдан маҳрум этиш билан  боғлиқ  жазо  тайинланди.

Прокуратура органлари томонидан мазкур йўналишда ўтказилган назорат   тадбирлари   натижасига   кўра, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 397  тақдимнома   киритилди. Қонунга зид ҳужжатларга нисбатан 7,5 минг протест келтирилган. 1,3 минг нафар мансабдор шахс маъмурий ва   интизомий   жавобгарликка   тортилди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш, ноқонуний қурилмаларни буздириш юзасидан судларга 2 мингга яқин   даъво аризалари киритилди. Назорат тадбирларида ўзбошимчалик билан эгалланган 5,7 минг гектар ер майдони қайтарилиши таъминланди ва 2 минг гектардан ортиқ майдондаги ноқонуний қурилмалар  бартараф этилди.

– Ерга оид янги фармон билан жорий этилаётган тартиблар соҳадаги қонунбузарликларга чек қўядими?

– Президентимиз томонидан ердан фойдаланиш соҳасидаги вазиятни билган ҳолда, ушбу тарихий фармон қабул қилинди. Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича мутлақо янги тизимга тамал тоши қўйилди. Фармон билан ердан фойдаланишга оид муносабатларнинг бутунлай янгича тизими шаклланмоқда.  

Президентимиз, Администрация раҳбарининг селектор йиғилишларида ҳам фармон талабларидан келиб чиқадиган муҳим вазифалар   белгилаб   берилди.

Айтиб ўтиш керакки, унумдор ерларни асраш, ундан оқилона ва самарали фойдаланиш зарурлиги, ер назоратига масъул бўлган мансабдор ва масъул шахслар томонидан соҳада жиддий камчиликларга йўл қўйилгани ҳамда тизимдаги жиноятлар ошиб бораётгани фармон қабул қилинишига асосий сабаблардан бири   бўлди.

Фармон ўз номи билан айтиб турибдики, бунда асосий мақсад ер муносабатларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тенглигини ҳамда ушбу жараёнларда шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантиришдир.

– Фармон билан жорий этилаётган янги меъёрларнинг энг муҳим жиҳатлари қайси?

– Фармон билан давлат ҳокимияти органларининг ер участкаларини ҳар қандай шаклда ажратиш, фойдаланишга бериш, захирага олиш, ҳуқуқларни белгилаш, ер турини ўзгартириш ёки бошқа турдаги ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан   бекор қилинди.

Қонунчиликка тегишли ўзгартиш киритилгунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини ажратиш   қатъий   тўхтатилди.

2021 йил 1 августдан бошлаб ер участкалари хусусий секторга – мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланди.

Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби  бекор қилинди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар вилоят ҳокимларининг қарорлари билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига  кўра,  фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши, давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун вилоят ҳокимининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилиши белгиланди.

Ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади. Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланиб, қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилади. Давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланди.

– Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши таркибига қайси ташкилотлар киритилди? Кенгаш қандай ишларни амалга оширади?

– Фармон билан Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Бош прокурор раҳбарлигидаги Республика кенгаши ва жойларда ҳудудий кенгашлар ташкил этилди.

Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тегишлича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашларнинг ишчи органи ҳисобланади.

Кенгаш таркибига Бош вазир ўринбосари, адлия, ички ишлар, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлари, Олий суд раиси, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўмита раислари, Бош прокурор ўринбосари, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари, Давлат солиқ қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раислари, Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ва бошқа масъул ташкилотлар киритилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган.

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш Кенгашнинг асосий вазифаларидан.

Ердан оқилона фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиб, миллий хусусиятларни инобатга олган ҳолда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш, ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини бевосита таъминлаш ва давлат назоратини олиб боришга масъул давлат органларининг соҳага доир фаолиятини ўрганиб, мувофиқлаштириб бориш, тегишлича ушбу органлар ва уларнинг қуйи тузилмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш ҳам шулар жумласидан.

Бундан ташқари, Кенгаш ерларни, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади. Ер ажратиш ва ундан фойдаланиш жараёнларига ахборот-коммуникация воситаларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини тезлаштиришга кўмаклашади. Ерга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш самарадорлигини оширишга оид бошқа масалаларни кўриб чиқиш ҳамда қонун бузилиши ҳолатларининг олдини олишда кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ташкил этади.

Мазкур жараёнга фуқароларни ва кенг жамоатчиликни жалб этиш, қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура томонидан “YER   NAZORATI”   телеграм бот   канали   ишга   туширилди.

Ушбу бот орқали фуқароларимизда ўз яшаш ҳудудларидаги қишлоқ ва ноқишлоқ хўжалиги ер майдонларидан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилаётган қонун бузилиши ва бошқа ҳолатлар юзасидан тезкор маълумот бериш имконияти яратилди.

Буларнинг барчаси ерга оид қонунбузарликларнинг олдини олишга, муҳими, умуммиллий бойлигимиз бўлган ердан оқилона фойдаланиш амалиёти қатъий қарор топишига хизмат қилади.

ЎзА мухбири  

Норгул АБДУРАИМОВА суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер билан боғлиқ қонунбузарликларга чек қўйилади