Енгил саноат ривожига бағишланди
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “Мамлакатимизда енгил саноат соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамкорлигида “Мамлакатимизда енгил саноат соҳасини ривожлантириш истиқболлари” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.«Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси ўринбосари Ж.Сафоев, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ректори С.Юнусов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида енгил саноат тармоғини модернизация қилиш, тизимдаги корхоналарни техник ва технологик янгилаш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Соҳага татбиқ этилаётган лойиҳалар тўқимачилик корхоналарни кўпайтириш, уларни замонавий техника ва технологиялар билан таъминлаш, пировардида сифатли кийим-кечаклар ишлаб чиқариш ҳажмини янада ошириш имконини бераётир.
Давра суҳбатида мамлакатимизда тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида зарур ҳуқуқий асосларнинг яратилгани эришилаётган натижаларда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди. Тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ, божхона имтиёзлари, имтиёзли субсидиялар ва бошқа шаклдаги рағбатлантирувчи чора-тадбирлар соҳанинг жадал ривожланишига хизмат қилаётир.
Тадбирда енгил саноат ва тўқимачилик соҳасида фан ва ишлаб чиқаришнинг ҳамкорлиги самаралари, соҳага оид ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.