Энг зукко ёшлар ғолиб бўлди
Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти Когон тумани бўлинмаси, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими, ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида маҳалла ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.
Тадбирда 2-,3-,4-,5-,18- умумтаълим мактабларининг ҳамда 14-30 ёшгача бўлган билимдон ёшлардан ташкил топган жамоалар ўзаро баҳслашди. Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Когон тумани ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан қизиқарли ва мантиқий саволлар тайёрланди.

“Заковат” интеллектуал ўйинида “Аcтион”, “Зукколар”, “Интеллект”, “Лидерлар”, “Авангард” жамоалар ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин “Авангард” жамоасига, 2-ўрин “Интеллект ” жамоасига, 3-ўрин “Лидерлар” жамоасига насиб қилди.
Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Когон тумани бўлинмаси, Когон туман ахборот кутубхона маркази, туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими томонидан совғалар ҳамда китоблар тўплами топширилди.

Маълумот учун, мазкур тадбир Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ва ёшлар ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.
Зариф Комилов,
Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА