Энг яхши ҳамширалар аниқланди
Пойтахтимиздаги Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” анъанавий республика кўрик- танловнинг Тошкент шаҳри босқичи бўлиб ўтди.
Унда пойтахтимиздаги туманлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган ҳамшираларнинг тиббиёт соҳасига доир амалий кўникма ва малакалари, назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синовдан ўтди.
Якунда Олмазор туман марказий кўп тармоқли поликлиникасининг пульмонолог ҳамшираси Муштарийбону Карабаева танлов ғолибига айланиб, беллашувнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан махсус диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танловининг ушбу босқичида фахрли учта ўринни қўлга киритган ўрта тиббиёт ходимлари ўзлари фаолият юритаётган муассаса раҳбарининг буйруғи билан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш, олти ва етти баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
М.Қосимова, ЎзА