Навоий вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан “Энг яхши бошқарув органи” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.

Бугунги кунда вилоятдаги 2072 та кўп квартирали уйларга 66 та бошқарув сервис компаниялари, 5 та уй-жой мулкдорлари ширкатлари, “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси ҳамда Навоий шаҳар уй-жой ва ётоқхоналардан фойдаланиш бошқармаси томонидан коммунал хизматлар кўрсатиб келинмоқда.

Барча бошқарув сервис компаниялари ва уй-жой мулкдоралари ширкатларида 24/7 режимида фаолият олиб борадиган авария-диспетчерлик хизматлари ташкил этилган.

Вилоятда фаолият олиб бораётган бошқарув сервис компаниялари ва уй-жой мулкдоралари ширкатлари ўртасида 1-босқич ўтказилиб, Навоий шаҳридан “Ҳумо-уйлари плюс”, “Гулобод сити-2020”, “Комфорт ҳаёт ПБК-151”, “Янги ҳаёт-2018” ҳамда Зарафшон шаҳридан “Зар намуна бошқарув компания” ва “Янги ҳаёт 2022” бошқарув сервис компаниялари вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма олган эди.

Ушбу ташкилотлар 3 босқичда ўзаро беллашди. 

1-босқичда ҳар бир қатнашчи “ноодатий таништирув” шартида иштирок этган бўлса, 2-босқичда ҳакамлар ҳайъати томонидан бошқарув биноси кўздан кечирилиб, тартиб-озодалик, ишчи ходимлар учун қулайлик, моддий-техника базаси ва диспетчерлик хизмати фаолияти баҳоланди. Шунингдек, мурожаатлар билан ишлаш тезкорлиги ва сифати, бошқарувдаги кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ва туташ ҳудудлар ободлиги, аҳолининг фикри ҳам инобатга олинди.

3-босқичда эса иштирокчилар бир қатор саволларга ёзма жавоб берди. 

Якуний натижаларга кўра, энг кўп балл тўплаган “Ҳумо-уйлари плюс” бошқарув сервис компанияси 1-ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичида иштирок этадиган бўлди.

Ғолиб, совриндорлар Навоий вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг яхши бошқарув органи”