Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Орал Атаниязова ташаббуси билан Қонликўл туманида «Энг яхши томорқа – 2020» танлови ўтказилди.

Фуқароларнинг томорқа ерларидан самарали фойдаланишини тизимли йўлга қўйиш, шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур танловни ўтказишдан мақсад ҳам бу борадаги ишларни аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, уларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш, оила аъзоларини иш билан таъминлаш ва даромадини оширишдан иборат. Танлов шартларига мувофиқ, ғолибларни аниқлашда томорқаларга экилган экин турлари, замонавий технологиялардан фойдаланиши, олинган даромади ва бошқа талаблар ҳисобга олинди.

– Биринчи марта ўтказилаётганлигига қарамасдан ташаббус аҳоли томонидан қўллаб-қувватланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Орал Атаниязова. – Жумладан, танловда маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларидан 1 минг 130 та хонадон иштирок этди. Уларнинг аксарияти иссиқхонага эга бўлиб, юқори ҳосил олишга эришмоқда. Бу ишларга уларнинг фарзандлари ҳам яқиндан кўмак бераётир.

photo_2020-07-09_14-28-22.jpg

Танлов якунида тумандаги «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинидан Тўлибой Бойниёзовнинг хонадони биринчи, «Бескўпир» овул фуқаролар йиғинидан Пиржон Айтжоновнинг хонадони иккинчи, «Қўшёб» овул фуқаролар йиғинидан Садирбой Қўшжановнинг хонадони учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, «Тоза ҳудуд», «Мевага бой», «Экзотик маҳсулотга бой», «Кўп йиллик тажрибаси учун», «Консерва маҳсулотларига бой» ва бошқа қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Туман ҳокимлигида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Биринчи ўринни эгаллаган хонадон соҳиби 5 миллион сўмлик, иккинчи ўрин 3 миллион сўмлик, учинчи ўрин 1 миллион сўмлик совға билан тақдирланди. Шунингдек, номинация ғолибларига ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди. Биринчи ўрин эгасига мамлакатимиздаги энг яхши санаторийларнинг бирига йўлланма берилди.

photo_2020-07-09_14-28-29.jpg

– Томорқага вақтида ишлов берсанг, ундан кўзланган ҳосил оласан, – дейди танлов ғолибининг рафиқаси, уй бекаси Тозагул Содиқова. – 12 сотих томорқамиздаги 18 хил мева, 19 хил полиз экинларидан 20 миллион сўмга яқин даромад олиш кутилмоқда. Икки сотих ерда иссиқхонамиз бор. Томорқамизда Оролбўйида кам учрайдиган лимон, ёнғоқ, чилонжийда, қулупнай, гулкарам каби экинларни иқлим шароитимизга мослаштиряпмиз.

Мазкур танловнинг ўтказилиши аҳолини томорқа ерларидан янада самарали фойдаланишга, бир-биридан ўрганиб, тажриба орттиришга, энг асосийси ёшларнинг томорқага бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши томорқа эгаси санаторийга боради
Фото
14:25 / 09:07:2020