Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишлаб, она диёримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг буюк келажаги йўлидаги улуғвор янгиланишлар, замондошларимизнинг ёрқин сиймолари акс эттирилган, юксак маҳорат билан ёзилган энг сара материаллар учун “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танлови эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси Раҳматилла Шералиев, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева иштирок этди. 

Тошкент вилояти босқичи учун йўналишлар бўйича жами 50 дан зиёд ижодкорлардан 300 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди. Улар танловнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, эътироф этилди. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ёритишда, кенг оммага тезкор ва холис етказишда журналистларнинг тутган ўрни ҳақида сўз борди. Сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда жамият ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ва сўз эркинлигини, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш борасидаги янгиланишлар тўғрисида фикр билдирди. 

[gallery-18809]

Кўрик-танловнинг босма ОАВ йўналиши бўйича “Тошкент ҳақиқати” газетаси бўлим мудири, публицист Тўхтамурод Ҳасанбоев биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин “Юқори Чирчиқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Ҳулкар Ўроловага, учинчи ўрин “Адабиёт зиёси” газетаси таҳририяти бўлим мудири Нигора Шопайзиева ва “Чиноз ҳаёти” газетаси бош муҳаррири Шаҳбоз Низомиддиновга насиб этди. 

Шунингдек, Телевидение, радио ва интернет йўналишида биринчи ўринга Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Toshkent viloyati teleradiokanali” мухбири Гулнора Отажонова, иккинчи ўринга “Ёшлар кундалиги” медиа-лойиҳаси раҳбари Бахтиёр Қурбонов, учинчи ўринга “O‘zbekiston 24” радиоканали режиссёри Қодиржон Мамарасулов муносиб кўрилди. 

Тадбирда ғолиб ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

А.Мусаев, А.Алижонов (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди